Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Насаф» иродали ғалабани қўлга киритди

"Насаф" тарихий ғалабани қўлга киритди. Жамоа ўз тарихида Осиё чемпионлар лигаси тарихида дастлабки ғалабани қўлга киритди. Бундан 3 йил аввал илк марта ОЧЛда қатнашган Рўзиқул Бердиев шогирдлари гуруҳ босқичида битта дурангга эришганди, холос. Эроннинг яна бир жамоаси Ўзбекистондан мағлубият билан қайтадиган бўлди.

Қаршиликлар сўнгги йилларда Олий лиганинг энг барқарор клубидан бирига айланган бўлса-да, уларга халқаро тажриба етишмаслиги бугунги ўйиннинг биринчи бўлимида кўзга ташланди. Бердиев ўйинга ҳужумкор тактикани танлади, аммо эҳтиёткорликни асло унутгани йўқ. Шу боис, "аждарлар"нинг биринчи бўлимдаги ўйини қовушмади.

Ўйиннинг 32-дақиқасида "Тракторсозий"нинг бразилиялик футболчиси Эдер Лучиано бош билан чиройли гол уришшга муваффақ бўлди. Айнан ушбу гол "Насаф"нинг ўйинини очиб юборди. Боиси, қаршиликлар айнан таваккалчилик етишмаётганди. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида жамоамиз ташаббусни қўлга киритиш учун кураш олиб борди.

Иккинчи бўлим эса майдон эгалари учун ўта омадли бошланди. Бўлим бошланган заҳоти Муҳаммадиев ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси чизиғи устига узатди. Шомуродов тўпни тўхтатмасдан ҳимоячининг устидан ошириб Геворкянни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқаришни мақсад қилди. Аммо ҳимоячи бош билан тўпни қайтариб қолди. Қайтган тўпни Илҳом дарҳол дарвоза томон тепди ва тўп дарвоза бурчагига бориб тушди!

Орадан 7 дақиқа ўтиб, бу сафар "аждарлар"га стандарт вазият ёрдамга келди. Чап қанотдан белгиланган жарима зарбасини Геворкян даврозабон майдончасига яқин жойга етказиб берди. Ҳамза Каримов 5 метрдан бош билан зарба бериб, тўпни дарвозага жойлади!

Шундан кейин ҳам жамоамиз асло ҳимояга ўтиб олмасдан, имкон бўлган пайтда ҳужумга ўтиб турди. Вакилларимиз голга тортадиган вазиятларни рақибга нисбатан кўпроқ яратишди. Табризликлар эса сўнгг дақиқада ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Теймурян ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб, деярли яккама-якка вазиятда йўллаган зарбаси олис устун ёнидан ўтиб кетди. Тўпга ташланган футболчининг оёғи ҳам тўпга тегмади.

Шундай қилиб, "Насаф" Чемпионлар лигасини ғалаба билан бошлаб, ўзбек футбол мухлисларига қувонч улашишда давом этди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари кейинги турда Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" меҳмони бўлишади.

ОЧЛ, "D" гуруҳи, 1-тур
"НАСАФ" - "ТРАКТОРСОЗИЙ" 2:1 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: Илҳом Шомуродов (46), Ҳамза Каримов (53) — Эдер Лучиано (32)
Огоҳлантиришлар: Рой Рок (56) — Фардан Обидний (52)
"Насаф": 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Илҳом Шомуродов, 15.Рой Рок, 17.Артур Геворкян (Илҳом Юнусов, 90+2), 20.Эркин Бойдуллаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Ҳамза Каримов, 33.Одилжон Ҳамробеков, 34.Фаррух Сайфиев, 99.Александр Каблаш (Шоҳрух Гадоев 76)
"Тракторсозий": 1.Ҳамид Лак, 3.Ҳабиб Горданий, 4.Холид Сафиий, 6.Меҳди Кианий, 8.Шаҳин Сағебий (Маҳрдод Байрамий 81), 10.Эдер Личиано, 14.Андраник Теймурян, 18.Амиркандар Аҳмад (Саман Наримонжаҳон 63), 23.Хани Ҳошимий, 27.Фаршад Аҳмадзода, 88.Фардан Обидний
Ҳакамлар: Абдуллоҳ Муҳаммад Ал-Ҳилолий, Ҳомид ал-Маёҳий, Абдуллоҳ ал-Жирданий, Саид Ёқуб (барчаси – Уммон).
Ҳакамлар назоратчиси: Муҳаммад Ал Совил (Саудия Арабистони).
Учрашув комиссари: Донг Женг (Хитой).

 

Киритилди: 25.02.2015 20:10. Ўқилди: 7235 марта. Фикрлар: 25 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.