Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Антонио Оливейра: «Иккинчи бўлим бошида концентрацияни йўқотганимиз учун жазоландик»

"Насаф" - "Тракторсозий" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Антонио Оливейра иштирок этди.

— Биринчи бўлимни яхши ўтказдик ва кўп ҳужум қилдик. Биринчи бўлимда "Насаф"да деярли имконият бўлмади. Аммо иккинчи бўлим бошида қандайдир 5-6 дақиқада концентрацияни йўқотдик. Натижада иккита гол ўтказиб юбориб, шунинг эвазига мағлуб бўлдик. Бунинг учун рақиб бизни жазолади.

— "Насаф"ни ўрганиш чоғида қайсидир футболчидан хавотир олгандингиз ва бугун сиз учун қайси ўйин сюрприз бўлди?
— Мен рақибдан кўра ўз жамоамга эътибор қаратишни истайман. Аввал айтиб ўтганимдек, "Насаф" бир неча йилдан бери битта мураббий қўл остида битта ғоя асосида ўйнаб келмоқда. Футболчилар ҳам деярли ўша-ўша. "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман.

— Жамоада нима содир бўлдики, футболчилар иккинчи бўлим бошида концентрацияни йўқотиб қўйишди?
— Футбол хатоларсиз бўлмайди. Статистикасига кўра, ўйиннинг биринчи ва иккинчи бўлимларининг дастлабки 15 дақиқаси энг катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Айнан шу паллада концентрацияни йўқотмаслик керак. Биз бугун хатоларимиздан хулоса чиқариб, кейинги ўйинларда буни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.

— Нима учун сенегаллик дарвозабон бугун ўйин қайдномасига киритилмади?
— Ихтиёримда ҳамиша 19-20 кишилик таркиб бўлади. Қайси ўйинчи тайёр бўлса, ўша майдонга тушади. Демак, аниқ бир сабаби борки, сенегаллик даврозабон ўйин қайдномасига киритилмади.

— Ташриф давомида жамоага кўрсатилган меҳмондўстлик ва яратилган шароитлардан қониқиш ҳосил қилдингизми?
— Ҳа, ҳаммаси жойида, муаммоларга дуч келмадик. Бунинг учун "Насаф" жамоасига миннатдорчилик билдирамиз. Гуруҳ босқичи давомида сизлар билан ҳали яна учрашамиз. Барчангизни Эронда бўладиган ўйинга таклиф қиламан. Биз ҳам сизларни юқори савияда кутиб олишга ҳаракат қиламиз.

Киритилди: 25.02.2015 20:38. Ўқилди: 5903 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.