Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Андижон” жамоаси бош мураббийи Эдгар Гесс қатнашиб саволларга жавоб берди, деб ёзади клуб расмий сайти.
- Ўйин икки хил таассурот қолдирди. Биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятларни юзага келтирдик. Бундан ташқари иккита гол урдик. Аммо иккинчи таймда футболчилар бироз чўчиб ҳаракат қилишди. Чунки бунгача ҳала ғалаба қозонмагандик. Шунга йигитлар ғалабани бой бериб қўймайлик деб хафсирашди. Шунинг учун кўпроқ орқага ўтиб ўйнашди. Бу орада меҳмонлар дарвозамизга битта тўп киритишди.
Шундай қарамай, Абдуллаевда гол уриш учун яна имконият бўлди. Ўша вазиятдан у унумли фойдаланганда хотиржам бўлардик. Умуман олганда, ўйин курашларга бой бўлди ва томошабинларга ёқди деб ўйлайман. Учрашув мобайнида бизни қўллаб-қувватлаб туришгани учун мухлисларимиздан миннатдормиз. Уларни далдаси бугун бизга катта ёрдам берди. “Андижон” жамоасининг ажойиб ишқибозлари бор.
- Учрашув охирларида “Андижон” ўйинида пасайиш бўлди. Бу чарчоқлик аломатларими? Бу нарса сизни хавотирга солмаяптими?
- Мени кўпроқ футболчилар хатоларга йўл қўйишмаслиги хавотирга солади. Умуман олганда, сўнгги дақиқаларда рақибга ташаббусни бериб қўйдик деб ўйламайман. Абдуллаев учинчи голни урганда барчасига нуқта қўйиларди. Албатта, сафарда кетма-кет тўртта ўйиндан кейин уйда ўйнаш ўзига яраша масъулиятни юклайди. Бугун футболчилар ғалаба учун астойдил ҳаракат қилишди. Тўғри, охирида футболчилар бироз чарчаб қолишгандир, лекин муҳими уч очкони қўлга киритдик.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).