Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи доирасида 5-тур ўйинлари якунланди.
"А" гуруҳида пешқадамлар навбатдаги ғалабаларни қўлга киритишди. Испания чемпионати доирасида "Барселона"га йирик ҳисобда ютқазган "Реал" Украинага ташриф буюрди. Мадридликлар ўйиннинг 70-дақиқасига келиб 4та гол уришга муваффақ бўлишди. Учрашувни юқори савияда ўтказган Криштиану Роналда иккита голга муаллифлик қилган бўлса, қолган иккита голда ассистентлик вазифасини бажарди. 77-дақиқага келиб донецкликлар дастлабки голни уришди, аммо қолган дақиқаларда улар яна 2та тўп киритиб, ҳисобни 3:4 кўринишга келтиришди.
"ПСЖ" эса Иброҳимовичнигн дастлабки жамоаси "Мальмё" стадионида меҳмон бўлди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди (5:0). Златан ўз ҳисобига битта гол ёзган бўлса, Ди Мария "дубл"га эришди.
Ушбу ғалабалардан кейин "Реал" ва "ПСЖ"нинг очколари 13 ва 10тага етди. Улар плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш билан биргаликда гуруҳдаги ўринларни ҳам ҳал қилишди. "Мадрид" 1, "Париж" 2-ўринни банд этиб бўлди.
Европа чемпионлар лигаси, гуруҳ босқичи, 5-тур
"А" ГУРУҲИ
Шахтёр Украина – Реал Мадрид Испания 3:4 (0:1, 3:3)
Голлар: 0:1 – 18 Роналду, 0:2 – 50 Модрич, 0:3 – 52 Карвахаль, 0:4 – 70 Роналду, 1:4 – 77, пенальти Тейшейра, 2:4 – 83 Дентиньо, 3:4 – 88 Тейшейра.
Шахтёр – Пятов, Кобин, Ордец, Ракицкий, Азеведо (Дентиньо, 64), Степаненко, Фред, Марлос (Тайсон, 62), Тейшейра, Бернард, Гладкий (Феррейра, 74).
Реал Мадрид – Касилья, Карвахаль, Пепе, Варан (Данило, 33), Начо, Модрич (Кроос, 62), Каземиро, Ковачич, Иско, Роналду, Бэйл (Бензема, 71).
Огоҳлантиришлар: Степаненко (35), Карвахаль (48), Данило (87).
Мальмё Швеция – ПСЖ Франция 0:5 (0:2, 0:3)
Голлар: 0:1 – 3 Рабьо, 0:2 – 14 Ди Мария, 0:3 – 49 Иброҳимович, 0:4 – 68 Ди Мария, 0:5 – 82 Лукас.
Мальмё – Виланд, Тиннерхольм, Бенгтссон, Брорссон, Конате, Родич (Эйкрем, 60), Аду (Ракип, 81), Левицки, Бергет, Розенберг, Журжич (Крон, 69).
ПСЖ – Трапп, ван дер Виль, Маркиньос, Тиаго Силва, Максвелл, Рабьо, Мотта (Лукас, 69), Матюиди, Ди Мария (Стамбули, 69), Иброҳимович (Огюстен, 85), Кавани.
Огоҳлантиришлар: Розенберг (42), Бенгтссон (90).
№ | Жамоа | Ўйин | Ғалаба | Дуранг | Мағлубият | Т-Н | Очко |
1 |
Реал Мадрид |
5 |
4 |
1 |
0 |
11-3 |
13 |
2 |
ПСЖ |
5 |
3 |
1 |
1 |
10-1 |
10 |
3 |
Шахтёр |
5 |
1 |
0 |
4 |
7-12 |
3 |
4 |
Мальмё |
5 |
1 |
0 |
4 |
1-13 |
3 |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).