Италия чемпионатининг 25-тури доирасида жадвалда пешқадамлик қилаётган жамоалар тўқнаш келишди. "Ювентус" ва "Наполи" ўртасида тўқнашув чемпионлик курашида муҳим аҳамиятга эга эди.
Шу боис ҳар иккала жамоа борини бериб ўйнади, учрашувда тезлик юқори бўлди. Аммо мухлислар хавфли вазияларга кўп гувоҳ бўлишмади. Биринчи бўлимда ташаббус у жамоадан бу жамоага ўтиб турди. Гонсало Игуаин қулай имкониятни голга айлантира олмади — Бонуччи зарбани қайтарди. Иккинчи бўлимда тўп назорати кўпроқ "Наполи" томонида бўлди, аммо "Юве" иккитадан голга тортадиган вазият яратиб, уларнинг биттасидан фойдаланди.
Паоло Дибала хавфли вазиятдан фойдалана олмади. Томонлар дурангга розидек кўринган пайтда захирадан майдонга тушган Симоне Дзадза ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида "кекса синьора"га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.
Шу тариқа, Аллегри шогирдлари А серияда кетма-кет 15-ғалабасини қўлга киритишди ва "Наполи"дан 1 очко илгарилаган ҳолда жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олишди.
Италия А серияси, 25-тур
Ювентус – Наполи 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 88 Дзадза.
Ювентус – Буффон, Лихтштайнер, Бонуччи (Ругани, 52), Бардзальи, Эвра, Куадрадо, Хедира, Маркизио, Погба, Дибала (Алекс Сандро, 86), Мората (Дзадза, 58).
Наполи – Рейна, Хюсай, Альбиоль, Кулибали, Гулям, Аллан (Габбьядини, 90), Жоржиньо, Гамшик, Кальехон, Игуаин, Инсинье (Мертенс, 77).
Огоҳлантиришлар: Кальехон (63), Погба (67), Маркизио (86), Кулибали (90).
Эмполи – Фрозиноне 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 17 Чиофани, 1:1 – 59 Маккароне, 1:2 – 73, пенальти Чиофани.
Эмполи – Скорупски, Дзамбелли (Мчедлидзе, 81), Тонелли, Ариаудо, Мариу Руй, Зелиньски, Паредес, Бюхель (Биттанте, 79), Сапонара, Пуччарелли, Маккароне.
Фрозиноне – Леали, Рози, Руссо, Бланкард, Павлович, Саммарко, Гори, Фрара, Тонев (Айети, 70), Чиофани (Лонго, 79), Дионизи (Паганини, 89).
Огоҳлантиришлар: Саммарко (34), Бланкард (56), Гори (58), Бюхель (63), Тонев (64), Рози (69), Лонго (85), Мариу Руй (90).
Кьево – Сассуоло 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 29, пенальти Бирса, 1:1 – 30 Сансоне.
Кьево – Бизарри, Фрей (Сардо, 56), Сполли, Цесар, Гобби, Пинци, Радованович, Ригони, Бирса (Коста, 69), Инглезе, Флоро Флорес (Мпоку, 36).
Сассуоло – Консильи, Врсалько, Каннаваро, Ачерби, Пелузо, Миссироли, Маньянелли, Данкан, Берарди (Политано, 80), Фальчинелли (Тротта, 72), Сансоне (Дефрель, 80).
Огоҳлантиришлар: Ригони (23), Радованович (25), Бирса (25), Пелузо (28), Миссироли (59).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).