"Навбаҳор": Навбатдаги ўйин 18.00да бошланади
Олмалиқдаги ўйиндан кейин бир кун дам олган футболчиларимиз бугун Наманганда тўпланиб, 30 апрель куни “Обод” жамоаси билан бўлиб ўтадиган учрашувга тайёргарликни бошлашади.
Жамоа бош мураббийи Рашид Ғофуров бугун Тошкентда миллий терма жамоамиз устози Самвел Бабаян ва олий лига мураббийлари ўртасида бўлиб ўтган йиғилишда иштирок этганлиги сабабли, дастлабки кунги машғулотни ёрдамчи мураббийлар ўтказишади. Олий лигада илк маротаба иштирок этаётган “Обод” жамоасига қарши учрашув 30 апрель куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 18.00да бошланади. Ёшлар ўртасида ўтказиладиган ўйин эса 29 апрель куни Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ўйингоҳида соат 17.30да бошланади.
Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 16:00, 26.04.2016. Ўқилди: 2451 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар