“Универсиада-2016” спорт ўйинларининг футбол бўйича ўтказилаётган мусобақасида бош соврин соҳиби маълум бўлди.
Учрашув Тошкентлик футболчилар учун омадли бошланди. Биринчи бўлим бошида Муҳсин Убайдуллаэв жарима тўпини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, яна ўша ҳимоячи белгиланган жарима тўпидан унумли фойдаланиб, ҳисоб оширди – 0:2. Голан кейин фарғоналиклар катта куч билан олдинга ташланишди. Павел Смоляченко, Сардор Мирзаэвлардан бир неча бор қулай имконият вужудга келди. Аммо танаффусга қадар ҳисобни ўзгартириш ҳеч кимга насиб этмади.
Иккинчи бўлимда майдон эгалари рақиб дарвозасига катта босим ўтказишди. Лекин барча уринишлар бесамар кетди ва ўйин охирига қадар ҳисоб ўзгармай қолди.
Шундай қилиб, Фарғонада ўтказилган “Универсиада-2016” спорт мусобақаларининг футбол тури бўйича бўлиб ўтган баҳсларида Тошкент шаҳри жамоаси олтин медални қўлга киритди. Кумуш медали эса Фарғона вилояти терма жамоасига насиб этди. Самарқандлик талаба футболчилар эса уйларига бронза медали билан қайтадиган бўлишди.
Ғолиб ва совриндорлар муносиб тарзда тақдирланишди.
Финал
Фарғона вилояти терма жамоаси – Тошкент шаҳри терма жамоаси - 0:2
Бош ҳакам: Равшан Эрматов.
Голлар: Муҳсин Убайдуллаэв 2 та
Фарғона вилояти терма жамоаси: Достон Мирзараимов, Бобур Аминжонов, Муҳамадсултон Фозилов, Дилёр Эрматов, Фахриёр Ўринбоэв, Иқбол Маликжонов, Павел Смоляченко, Нодир Камолов, Риза Айвезов, Сардор Мирзаэв.
Захира: Иқбол Бобохонов, Алишер Нуралиэв, Хайрулло Мадаминов, Улуғбек Олимов.
Тошкент вилояти терма жамоаси: Акбар Тўраэв, Азамат Исроилов, Муҳсин Убайдуллаэв, Аброр Ҳусаинов, Дониёр Ҳасанов, Зохир Пиримов, Сардор Собирхўжаэв, Сунатилло Мамадалиэв, Аббос Махситалиэв, Жамшид Ҳасанов, Алибобо Раҳматуллаэв.
Захира: Толиб Очилов, Шохрух Мусурмонов.
Аброр Деҳқонов
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).