Испания чемпионатининг 6-турида «Реал» сафарда «Лас-Пальмас» клуби билан ўйнади. Қизиқарли ўтган ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлади.
Биринчи бўлимда "Реал" бироз ташаббусга эга бўлди ва 33-дақиқада ҳисобни очди. Начо жарима майдонига ёриб кириб, кучли зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қайтара олди. Аммо қайтган тўпга етиб келган Асенсио уни боши билан дарвозага йўллади!
Орадан бироз ўтгач, ҳисоб тенглашди. Чап қанотдан тўп жарима майдонига оширилди. Тана уни тўхтатиб олди ва совуққонлик билан дарвозанинг пастки бурчагига аниқ йўллади!
Иккинчи бўлимда «Реал» ўйинини кучайтира олди. 67-дақиқада Роналду чап қанотдан жарима майдонига кириб келиб, кучли зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қайтара олди, бироқ қайтган тўпга етиб келган Бензема уни бўш қолган дарвозага йўллади!
Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида мезбонлар мағлубиятдан қутқарувчи голни уришди. Чап қанотдан оширилган тўпни эгаллаб олган Араухо дарвозабон билан яқинлашиб зарба йўллади. Тўп дарвозабонга тегиб, йўналишини ўзгартирди ва дарвоза чизиғига бориб тушди. Араухо эса бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол этди.
Натижада «Реал» кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам очко йўқотди.
Испания чемпионати 6-тур.
Лас-Пальмас – Реал Мадрид 2:2 (1:1)
Голлар: 0:1 – 33 Асенсио, 1:1 – 38 Домингес, 1:2 – 67 Бензема, 2:2 – 85 Араухо.
Лас-Пальмас – Варас, Гарсия Сантана, Кастельяно, Маседо, Артилес, Момо (Араухо, 68), Гомес, Домингес, Виера (Эль-Жар, 56), Ливая (Лемос, 88), Меса.
Реал Мадрид – Касилья, Варан, Начо, Карвахаль, Рамос, Модрич, Кроос, Асенсио (Бензема, 64), Бэйл, Роналду (Васкес, 72), Мората (Иско, 80).
Огоҳлантиришлар: Меса (23), Гарсия Сантана (54), Кроос (58), Карвахаль (77), Домингес (90).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).