"Локомотив" киберфутболчилари PCFL 2016 Республика саралаши ғолиблари
Кеча олдинроқ хабар бериб ўтганимиздек Республика PCFL 2016 Республика саралаши Гранд Финали бўлиб ўтди.
Ноябрь ойида Ўзбекистонда илк марта ўтказиладиган Киберфутбол бўйича Олий Лига бахсларига старт берилади. Қувонарли ҳолат "Локомотив"нинг 4 нафар киберфутболчиси ҳам ушбу мусобақада тўлиқ таркиб билан иштирок этадиган бўлди.
Кеча ўтказилган Гранд финалнинг ярим финалига жамоамизнинг 3 нафар вакили етиб келди. Финал ҳам "Локо" киберфутболчилари ўртасида ўтди ва унда Loko_Rembo ва Loko_Abdusapi_Legend қатнашди. Муросасиз кечган бахсда Республика Гранд финали ғолиби деб Loko_Rembo топилди.
Ушбу ғалаба билан киберфутболчиларимизни табриклаймиз ва Олий Лига бахсларида уларга омад тилаймиз.
Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 17:00, 23.10.2016. Ўқилди: 4933 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар