Азар: «Челси» «Манчестер Сити»га қарши ўйинда барчасини тўғри бажарди»
«Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар Англия Премьер-лигасининг 14-тури доирасида бўлиб ўтган «Манчестер Сити»га қарши ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. «Этихад — Сити оф Манчестер» стадионида бўлиб ўтган ўйинда лондонликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
«Бизнинг ижромизда яхши ўйин бўлди. Биз барчасини тўғри бажардик. Ҳар доим ҳам кетма-кет 8та ўйинда ғалаба қозонавермайсан. 0:1 ҳисобида ютқаза туриб, "Манчестер Сити"ни унинг майдонида мағлуб этиш — осон эмас. "Тоттенхэм"га қарши бўлганидек кучли характер намойиш қилдик. Бутун жамоа майдонда тўла куч билан ҳаракат қилди. Муваффақиятимизнинг сири шунда», — дея Азарнинг сўзларидан иқтибос келтирди «Челси» расмий сайти.
Манба: championat.com
Киритилди: 16:13, 04.12.2016. Ўқилди: 6748 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар