Британиянинг BBC телеканали «Рус безорилари армияси» ҳужжатли фильмини намойиш қилди.
Унда ЖЧ-2018 пайтидаги тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик кўраётган рус футбол фанатлари ҳақида лавҳалар намойиш этилди.
Фильмда, Евро-2016 пайтида рус безорилари томонидан инглиз мухлисларига уюштирилган ҳужумлар натижасида, кўплаб одамларнинг жароҳат олиши, икки нафар мухлиснинг кома ҳолатига тушиб қолиши воқеалари акс эттирилган.
Фильм режиссёри Алекс Стокли фон Статцер Россияга ташриф буюриб, фанатларнинг машҳур «Орёл шаҳри қассоблари», «Гладиаторлар» гуруҳларининг етакчилари билан учрашиб, улардан интервью олган. Унда фанатлар Россияда ўтказиладиган ЖЧ ўйинларига пухта тайёргарлик кўраётгани, инглиз мухлисларига ҳужум уюштириш режалаштирилаётганини айтишган. Муаллиф Ростов-на-Дону шаҳрига ҳам бориб, фанатларнинг машғулотлари, жангларга тайёргарлигини суратга олган.
Фильмнинг асосий мақсади – Европадан ташриф буюрадиган мухлисларни рус безориларининг режаларидан огоҳлантириш бўлган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).