«Пахтакор» тарбияланувчиси «Черноморец» билан шартнома имзолади
Украина Премьер-лигаси вакили «Черноморец» 4 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади.
Улар орасида ўзбекистонлик дарвозабон Сергей Смородин ҳам бор. У бир нечта ҳафта давомида одессаликлар кўригида бўлди ва якунда клуб сафида қоладиган бўлди.
Ушбу футболчи 1994 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006-2012 йилларда "Пахтакор" футбол академиясида таҳсил олган.
Смородин футболчилик фаолиятини «Пахтакор» ўринбосарлар жамоасида бошлаб, кейинчалик «Андижон» ва «Нефтчи» клублари дарвозасини қўриқлаган. Сергей Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари сафида ўйнаган. У «Черноморец»да 30-рақам остида ўйнайди.
"Черноморец" Украина чемпионатининг кузги даврасидан кейин жадвалда 7-ўринни эгаллаб турибди.
Киритилди: 20:50, 22.02.2017. Ўқилди: 12808 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар