"Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаин Sky Sport Italia нашрига интервью берди.
"Реал"га ўтиш? Бу менинг ҳаётимда муҳим тажриба бўлган. Мен жуда ёш эдим, "Ривер Плейт"да ўйнай бошлаганимга унча кўп бўлмаганди ва бундай клуб мени ўз сафига чорлашини ўйламаган эдим.
Жамоага янги келиб қўшилгунингча, нималар бўлишини тасаввур қила олмайсан. Ота-онам мендан "Энди сен "Реал" ўйинчиси бўлганингни тушуняпсанми?" деб сўрашар, мен буни охиригача англамаган эдим.
"Наполи"? Бу мен учун ўзгача сафар бўлаи қолади. Мен бу шаҳар, бу стадионда уч йил умр кечирганман. Мадридни тарк этаётганимда, қайси буюк клубга ўтишим ҳақида ўйландим, мени "Наполи" чорлаган ва мен акамга "Кетдик" дедим. Ҳар доим айтиб келаётганимдай, Неаполда учта мўжизавий йилни ўтказдим. Бу ҳамма футбол билан яшайдиган буюк шаҳар. Мен ҳар доим бу жамоа мухлисларига, жамоадошларимга, мураббийлар ва дўстларимга миннатдорчилик билдираман, чунки Неаполда яшашдан завқ олганман.
У ердан бу буюк клубга ўтдим ва бундан афсусланмайман.
Энди ўз қароримга тўла ишонч ҳосил қиляпман. Мен бахтиёрман, ўйинчи сифатида ўсаётганимни ҳис қиляпман. Менга янги турмуш тарзи ёқяпти. Бу ерда муҳит осудароқ ва бу футболчи учун жуда муҳим", - дейди Игуаин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).