Месси «Барселона» сафида 100-дублни расмийлаштирди
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси навбатдаги ажойиб натижани қайд этди.
Испания чемпионатининг 28-тури доирасида "Валенсия"га қарши бўлиб ўтган ўйинда аргентиналик футболчи ўз клуби таркибида 100-дублни қайд этди. Ушбу мавсумда Месси саккизинчи ўйинда 2та гол уришга муваффақ бўлди.
Лионель ўтган йилги дубллар сонини 1тага янгилашга улгурди. У 2012/13 йилги мавсумда нақ 18та ўйинда иккитадан гол уришга муваффақ бўлганди.
Мессининг "Барселона" сафидаги 100та дубли мусобақалар бўйича қуйидагича тақсимланган: Ла лига — 69; ЕЧЛ — 19; Испания кубоги — 8; Испания суперкубоги — 2; УЕФА супербоги ва Клублар ўртасидаги ЖЧ — 1тадан.
Маълумот ўрнида, Месси кетма-кет саккиз мавсумдан бери камида 40тадан гол уриб келмоқда.
Манба: football24.ua
Киритилди: 23:17, 20.03.2017. Ўқилди: 9872 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар