"Локомотив" (Москва) клубининг собиқ футболчиси Заза Джанашия клубнинг собиқ президенти Ольга Смородская ҳақида фикр билдирди.
"Локомотив" аҳио оила эди. Бир аёл ҳаммасини бузиб юборди
Мақтанмайман, аммо биз "Локо" тарихини ёзган эдик. Филатов ва Сёмин мухлис йиғди. Смородская тайёрига келди ва клубга қалбини берган кишиларни жамоа базасига ҳам яқинлаштирмади. Бу аҳмоқлик. Аксинча, жамоа афсоналарини таклиф қилиб, клуб тарихини, у нима билан яшаганини ҳикоя қилишлари керак эди.
У билан суҳбатлашиш? Қандай қилиб аёллар билан футбол ҳақида гаплашиш мумкин, буни тушунмайман. Футбол ўйнаган бўлса, футболга яқин бўлса ҳам майли эди, уни эса банкдан кимдир тайинлаган эди. Смородская биздан маслаҳат олиши керак эди, аммо унга бизнинг маслаҳатларимиз керак эмасди.
У анъаналарни йўқ қилди, руҳият билан бирга мухлислар ҳам кетишди. Стаддионга келаман, унинг ҳақида даҳшатли гаплар эшитаман, буни кўчада ҳам эшитмайсан. Аммо Смородская кетмас эди, негалиги маълум", - дейди Жанашия.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).