Англия терма жамоаси собиқ мураббийи Стив Макларен “МЮ” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг жамоа ҳимоячиси Люк Шоуни танқид қилаётганига ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Буюк мураббий сэр Алекс Фергюсон ўз вақтида қўл остидаги футболчиларни ОАВ олдида танқид қилмаслигини билдириб ўтганди. Ўйлайманки, бу тўғри қарор бўларди.
Моуриньонинг Люк Шоуни танқид остига олиши нотўғри деб ўйлайман.
Унинг бу иши умуман футбол шахсига тўғри келмайди. Яъни Моуриньонинг бу иши бошқа футболчиларнинг ғазабига тегади ва уларнинг португалиялик мутаххасисга бўлган муносабатини ўзгартириб юборади. Нима бўлган тақдирда ҳам Моуриньо Шоуни танқид эмас қўллаб – қувватлаши керак”, - дейди Макларен.
Маълумки, Люк Шоу аввалроқ жиддий жароҳат олиб, таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйганди. Лекин Шоу ёзда “Манчестер Юнайтед”даги ўрнини қайтариб олиш учун бор кучини ишга солишини айтиб ўтган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).