Мусобақа якунига 7 тур қолганида «Спартак» РПЛда яқин таъқибчисидан 10 очкога олдинда бормоқда. Бироқ орзиқиб кутилаётган чемпионликни нишонлашга Массимо Каррера шогирдлари ошиқишмаяпти. Бу - чинакам профессионалларга хос фазилат. Чунки футбол олами узоқ вақт давомида пешқадамлик қилиб, сўнгги паллада деярли нақд бўлган чемпионликни рақибларига бериб қўйган жамоаларга кўп шоҳид бўлган. Қуйидаги мақола финишда совриндан четда қолган «чала чемпионлик» ҳақида.
«Ньюкасл» - 1995|1996 йиллар мавсуми
Маррага 13 тур қолганида 12 очко олдинда бўлган
Ўша мавсум «МЮ» учун УЕФА кубогининг саралаши доирасида «Ротор»дан қабул қилинган аламли мағлубият билан бошланганди. Ички мусобақада ҳам «қизил иблислар»нинг омади чопмай, «Ньюкасл»ни олдинга ўтказиб юборишди. Февралга келиб Кевин Киган шогирдлари «МЮ»дан 12 очко илгарилаб кетишди. Гарчи олдинда 13 тур бўлсада, аксарият мутахассислар «Ньюкасл»нинг 69 йил ичидаги илк чемпионлигига шубҳа қилишмаётганди. Фалокат «Вест Хэм» ва айнан «МЮ»га қарши баҳслардаги омадсизликдан бошланди. Ўртадаги фарқ шиддат билан қисқариб, олти учрашувдан сўнг бутунлай барҳам топди. Шундан кейин «қон» ҳидини сезган Алекс Фергюсон шогирдлари «Ньюкасл»ни олдинга ўтказиб юбормадилар. Охирги икки турда ғалабага эришдилар. «Ньюкасл» эса «Ноттингем Форест» ҳамда «Тоттенхэм» билан муроса йўлини танлаб дурангга эришди.
Кейинги мавсумда ҳам Киган жамоаси биринчи даврани етакчи мақомида тугатди, бироқ якунда яна иккинчи бўлди. Шундан кейин совриндорлар сафига кўтарила олмаган жамоа ҳозирда АПЛга чиқиш учун курашмоқда.
«МЮ» - 1997|1998 йиллар мавсуми
Маррага 16 тур қолганида 11 очко олдинда бўлган
Орадан икки йил ўтгач, энди «МЮ» «чала чемпион» мақомини олишга мажбур бўлди. Унвон учун сўнгги турга қадар аёвсиз кураш олиб бориш лозимлигини бир йилдан бери Арсен Венгер раҳбарлигида тўп сураётган «Арсенал» амалда исботлади. Ваҳоланки, сэр Алекс жамоаси олти учрашувдан иборат ғалабалар серияси эвазига янги йилни якка пешқадам сифатида кутиб олган, иккинчи ўриндаги «Арсенал» билан 11 очколик тафовутни таъминлашганди. Айнан ўша паллада эндигина иш бошлаган Арсен Венгер шогирдларининг омадсизлигига тақвимнинг ноқулайлигини баҳона қилган, бу эса Фергюсоннинг жиғига текканди. Шу тариқа франциялик ва шотландиялик мураббийларнинг яшил майдондаги қарама-қаршилиги шахсий хусуматга айланди. Оқибатда икки гранд ўртасидаги тортишувга бўлган эътибор янада ошди. Ўша мавсум Венгер касбдошидан узр сурашга мажбур бўлмади. Чунки иккинчи даврада ўзининг ҳақ эканлигини исботлади - барча учрашувларни мағлубиятсиз ўтказган «тўпчилар» муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштиришди.
«Арсенал» - 2002|2003 йиллар мавсуми
Маррага 10 тур қолганида 5 очко олдинда бўлган
2003 йили лондонликлар қаторасига иккинчи марта «Олтин дубл»ни қайд этиш тадоригини кўришаётганди. Рождество тантаналаридан кейин жамоа «МЮ»дан илгарилаб кетди. Кейинги баҳсларни ҳам кўнгилдагидек ўтказган бўлсада, барибир, мақсадга эришолмади - Фергюсон ўз шогирдлари билан шиддатли финишни таъминлади. Охирги 18та учрашувда эришилган 15та ғалаба, 3та дуранг тожни «Арсенал»дан тортиб олиш учун етарли бўлди.
«Реал» - 2003|2004 йиллар мавсуми
Маррага 12 тур қолганида 8 очко олдинда бўлган
Таркибига Дэвид Бекхэм, Луиш Фигу, Зайниддин Зидан ва Роналдони жамлаган «Қироллик клуби» фантастик ғалабаларга ҳам, ажабтовур мағлубиятларга ҳам қодир эди. 2004 йили баҳорда таъқибчилардан 8 очкога илгарилаб кетган жамоанинг унвонни ҳимоя қилишига монеълик қиладиган аломатлар йўқ эди. Тафовут унчалик катта бўлмасада, «Реал» айни тобига келган ҳолатда эди. Кейинчалик юз берган воқеалар ҳанузгача футбол оламининг буюк жумбоғи бўлиб қолмоқда. Карлуш Кейруш шогирдлари бутун мавсум давомида мисқоллаб йиғилган устунликни бор-йўғи 5та учрашувда йўққа чиқаришди. Ваҳоланки, Мадрид дербисидаги «Атлетико» устидан қозонилган ғалаба «Қироллик клуби»нинг биринчи ўринга кўтарилишини таъминлаганди. Лекин қаторасига бой берилган бешта беллашув жамоани нафақат чемпионлик, балки совринли ўринлардан ҳам маҳрум этди.
«Монако» - 2003|2004 йиллар мавсуми
Маррага 19 тур қолганида 10 очко олдинда бўлган
Мавсум князлик клуби учун омадсиз якунланди. Биринчи даврани юксак савияда ўтказган монегасклар таътилга «Лион»ни мағлубиятга учратган ҳолда йўл олишганди. Иккинчи давра ўйинларида «Монако»ни умуман таниб бўлмай қолди - ғалабалар қарийб икки бараварга камайди, дуранглар кўпайиб кетди. Айниқса, асосий таъқибчиларни мағлуб эта олишмагани салбий таъсир ўтказди. Очколардаги устунлик турдан-турга қисқариб борди. Жамоа нафақат «Лион», балки «ПСЖ»ни ҳам олдинга ўтказиб юборди. Ниҳоят, узоқ йиллик танаффусдан сўнг «Монако» жорий мавсумда нуфузли соврин сари дадил одимламоқда. Кўз тегмасин!
«Локомотив» (Москва) - 2004|2005 йиллар мавсуми
Маррага 8 тур қолганида 7 очко олдинда бўлган
ДАВОМИ
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).