"Шахтёр" сардори Дарио Срна Украина кубоги финалидаги "Динамо" Киев устидан қозонилган ғалаба (1:0)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Сизлар Кубоклар сони бўйича "Динамо" билан тенглашиб олдинглар – 11тадан...
- Кубоклар сони муҳим эмас. Муҳими ғалаб. Буни уддалаганимиздан хурсандман.
Жамоамиз ичидаги муҳит ажойиб, мавсум давомида яхши ўйинлар намойиш этдик.
Кубок ўйини қийин кечишини билардик, аммо бу финал баҳси эканлигини унутмаслик керак. Жамоа, футболчилар, мухлислар, раҳбарият барчани бу ғалаба билан табриклайман.
Биласиз, ўз уйимизсиз, стадионсиз, шахсий мухлисларимизсиз ва базасиз кетма-кет учинчи йил ўйнамоқдамиз энди эса чемпионлик ва мамлакат кубогини қўлга киритдик – бу улкан натижа.
Буёғига нима бўлади? Барчангиз Президентимизни яхши танийсиз. Кейинги мавсум ҳам чемпионатдаги муваффақиятимизни такрорлаб, кубокни қўлга киритмоқчимиз ҳамда Чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятли иштирок этишни ҳозирдан режалаштирганмиз.
Жамоамизда иқтидорли ёшлар кўпаймоқда. Тажрибали футболчилар ҳам етарли, мухит эса ажойиб.
Мақсадларимиз улкан, "Шахтёр" олдинга қадам ташлашга тайёр - дейди хорватиялик футболчи.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).