Бугун футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 13-тур баҳсларига старт берилади.
Мазкур тур ўйинлари 14-16 июн кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бугун жами 4та беллашув ўтказилиши белгиланган. Унга кўра, Фарғонада Вадим Абрамов қўл остига ўтган "Нефтчи" жамоаси мавсум дебютанти Самарқанднинг "Динамо" жамоасини меҳмон қилса, Тошкентда бу мавсум омади юришмаётган икки жамоа "Обод" ва "Металлург" клублари ўзаро баҳс олиб боришади.
Шунингдек, Навоийда "Қизилқум" Муборакнинг "Машъал" футболчиларини меҳмон қилса, Жиззахда "Сўғдиёна" жамоаси бу мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётган "Навбаҳор"ни қабул қилади.
Эртага эса мазкур турдан ўрин олган яна 3та ўйин ўтказилса, 16 июнда турнинг сўнги баҳси бўлиб ўтиши режалаштирилган.
14 июн, чоршанба
18:00 - Нефтчи (Фарғона) – Динамо (Самарқанд)
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), Д. Мухтаров (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Хайдаров.
18:30 - Обод (Тошкент) – Металлург (Бекобод)
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Мараджабов (Андижон), З. Абдурахманов (Андижон), Д. Клепиков (Тошкент)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.
19:00 - Қизилқум (Навоий) – Машъал (Муборак)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Лупашко (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.
19:00 - Сўғдиёна (Жиззах) – Навбаҳор (Наманган)
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Н.Қосимов (Қарши)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).