Бугун Конфедерациялар кубогининг 3 тур учрашувлари старт олади.
«А» гуруҳида Португалия Янги Зелландияга қарши баҳс олиб борса, мезбон Россия Мексика билан ўйнайди. Мексика-Россия қарама-қаршилиги кўпчиликнинг диққат марказида турибди. Чунки манашу ўйин жамоаларнинг бирини кейинги босқичга олиб чиқса, яна бирини гуруҳда қолиб кетишига сабаб бўлади.
Мазкур баҳс олдидан америкаликлар ярим ҳимоячиси Андрес Гуардадо ўйин олди фикрларини билдира туриб, жамоаси фақат ғалаба учун майдонга тушишини гапириб ўтди.
«Жамоа ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Ўзимизга бўлган ишончимиз юқори ва кейинги босқичга чиқишимизга ишонамиз.
Ортда қолган икки тур анча қийин бўлди, аммо натижалардан қониқдик. Ҳозир эса Россияни мағлуб этиш ҳақида ўйламоқдамиз. Албатта ҳеч ким гуруҳда қолиб кетишни истамайди.
Бундай муҳим ўйин олдидан мағлубият ҳақида ўйлашимиз мумкин эмас. Биз ўзимизга ишонамиз, ўз потенциалимиз, ўйин сифатимиз яхши. Ҳар қандай рақибга қарши майдонга қўрқувсиз чиқамиз.
Барча фактлар айтиб турибди бу ўйинда биз фаворитмиз. Мағлубиятни умуман мийямиздан чиқариб юборганмиз» – дейди Гуардадо «Чемпионат» порталига.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).