Кириш Регистрация

Бугун 24 июль, 2017 йил, душанба.

  • International Champions Cup
      • 23.07.2017 03:00
      • Барселона
      • 2:1
      • Ювентус
      • 23.07.2017 05:00
      • Тоттенҳэм
      • 4:2
      • ПСЖ
      • 24.07.2017 02:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Ман. Юнайтед
      • 24.07.2017 17:05
      • Интер
      • -:-
      • Лацио
      • 25.07.2017 16:35
      • Челси
      • -:-
      • Бавария
  • Футзал. Клублар ўртасида ОЧ
      • 23.07.2017 12:00
      • Олмалиқ
      • 3:8
      • Банк оф Байрут
      • 23.07.2017 14:30
      • Диси Инвест
      • 1:2
      • Ар-Райян
      • 23.07.2017 17:00
      • Вамос Матарам
      • 3:6
      • Нафт ал-Васат
      • 24.07.2017 12:00
      • Шрикер Осака
      • -:-
      • Санойи Гити Пасанд
      • 24.07.2017 14:30
      • Вик Вайперс
      • -:-
      • Ерем
      • 24.07.2017 17:00
      • Таи Сон Нам
      • -:-
      • Ад-Дафра
      • 25.07.2017 12:00
      • Чонбури
      • -:-
      • Олмалиқ
      • 25.07.2017 14:30
      • Вамос Матарам
      • -:-
      • Диси Инвест
      • 25.07.2017 17:00
      • Нафт ал-Васат
      • -:-
      • Ар-Райян
      • 23.07.2017 17:00
      • Уфа
      • 0:0
      • Спартак
      • 23.07.2017 19:30
      • Динамо Москва
      • 0:1
      • Урал
      • 23.07.2017 22:00
      • Ростов
      • 0:1
      • Ахмат
      • 24.07.2017 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • СКА-Хабаровск

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 15 35
2 Қўқон-1912 15 27
3 Насаф 15 26
4 Олмалиқ 15 24
5 Пахтакор 15 24
6 Бухоро 15 23
7 Бунёдкор 15 21
8 Машъал 15 20
9 Металлург 15 20
10 Қизилқум 15 20
11 Динамо 15 19
12 Навбаҳор 15 19
13 Сўғдиёна 15 17
14 Шўртан 15 15
15 Нефтчи 15 11
16 Обод 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Обод 1-4 Пахтакор
15-тур Динамо 0-0 Машъал
15-тур Нефтчи 0-2 Металлург
15-тур Қизилқум 2-0 Шўртан
15-тур Насаф 4-0 Навбаҳор
15-тур Олмалиқ 0-0 Қўқон-1912
15-тур Сўғдиёна 1-2 Бухоро
15-тур Бунёдкор 1-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

05/08 06:00 Обод - Навбаҳор
05/08 06:00 Нефтчи - Шўртан
05/08 06:00 Олмалиқ - Бухоро
05/08 06:00 Динамо - Металлург
06/08 06:00 Қизилқум - Пахтакор
06/08 06:00 Насаф - Қўқон-1912
06/08 06:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
07/08 06:00 Локомотив - Машъал

Сўровнома

  • Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга кирита оладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2248 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболчи ва мураббий ўртасидаги можаролар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Умумий тушунчага кўра, мураббийлар учун клуб футболида ишлашдан кўра, терма жамоани бошқариш нисбатан қийин. Бунга асос сифатида бир неча сабабларни келтириш мумкин. Мисол учун, тан олинган юлдузларнинг миллий жамоа бош мураббийига дангал қарши чиқишлари тез-тез кузатилади. Улар асосан мамлакат бош жамоаси бошланғич таркибидан четда қолишган пайт дарҳол мураббийга қарата «ўқ» очишади. «Советский Спорт» газетаси айни шу ҳолатга эътибор қаратиб, «Футболчи бош мураббийга қарши» кўринишидаги энг «ёрқин» жанжалларни эсга олди.

Бразилия термаси: Ромарио - Марио Загалло жанжали

Афсонавий «митти» Бразилия термасининг ЖЧ-98 учун топширган «заявка»сидан четда қолгач, бор заҳрини қария мураббий Марио Загаллога тўкиб-сочганди: «Жароҳат - бу Загалло учун мендан қутулиш йўли, зўр баҳона». Гап шундаки, Ромарио мундиал стартига атиги 1 ойча вақт қолганида жамоа машғулотларида чиндан ҳам, жароҳатга йўлиққанди. Лекин футболчи эртаси куни дарҳол баёнот бериб, жаҳон чемпионатигача тўлиқ тикланиш учун бор имкониятларини ишга солишини айтади. Бироқ Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи якуний таркибни эълон қилиш олдидан Ромарио муҳим ўйинларгача жароҳатдан қутулолмаслигини айтиб, асосий ёрдамчиси Зико билан маслаҳатлашган ҳолда, унинг ўрнига Эмерсонни жалб этишга қарор қилишганини билдиради. Ҳужумчи бундан хабар топгани заҳоти ғазаб отига минганча телекамералар олдида «сайрай» бошлайди.

Факт. Жаҳон чемпионати бошланган вақт Ромарио ўз юртида машҳур саналган «Гол» ресторанини сотиб олади ва унинг ҳожатхонаси эшикларини Загалло ва Зико карикатуралари билан безайди. Тўғри, Загалло кейинчалик футболчини шу қилмиши учун судга беради ва жараёнда ютиб чиқади. Суд мураббийга етказилган маънавий зарарни 1 миллион доллар миқдоридаги жарима билан баҳолашдан ташқари,  карикатураларни эшиклардан ўчириб ташлаш ҳақида ҳукм чиқаради. Мағрур Ромарио эса шунчаки, ҳожатхона эшикларини янгилаб қўя қолади.

Англия термаси: Жоуи Бартон - Фабио Капелло жанжали

2011 йилнинг кузида Англия терма жамоаси кадрлар муаммосига дуч келди. Тўғрироғи, Голландия миллий жамоаси билан бўладиган ўртоқлик ўйини арафасида Стивен Жеррард ва Жек Уилшир сафдан чиқишди, боз устига, Фрэнк Лэмпарднинг майдонга тушиши сўроқ остида эди. Бундай ҳолатда матбуот Жоуи Бартонни терма жамоа таянч ярим ҳимоячиси ролига идеал номзод сифатида кўрсатди. Аммо ўша пайт инглизларга устозлик қилган қайсар Фабио Капелло бошқача фикрда эканлигини истиҳоласиз баён этди: «Бартон савияли ва яхши ўйинчи, аммо у жуда хавфли. Агар Жоуи ўйнасами, мудом майдонда 10 киши бўлиб қолишдан чўчиб ўтиришга тўғри келади. Ахир у қизил карточка олиш устаси».  Жоуи бу гапларга муносабат билдиришни пайсалга солгани йўқ: «Нима дердим, Капелло аслида қайдайлигимни билиши керак. Шундай тасаввур уйғондики, у менга нафрат билан қараётгандек. Асл мақсадим битта - Евро-2012 ва Олимпиадага борадиган жамоа сафидан жой олиш. Агар бу ўхшамаса, унда Капелло ишлатган «Бартон» ва «яхши футболчи» ибораларини уйғунлантириш билан чекланишимга тўғри келади». Футболчи якунда терма жамоа таркибига кирмади ва бу сафар янада кескинроқ изоҳ беришдан тийилмади: «Капелло шунчаки, мени Европа чемпионатига олиб боришни истамади. Начора, энди Евро-2012 ўйинларини телевизор орқали томоша қиламан. Ҳозир заррача шубҳам йўқ, Англия термаси ўз иштироки билан ҳафсаламни пир қилади - у чемпионатдан ҳеч вақосиз қайтади».

Факт. Англия футболидаги энг ёрқин Enfant terrible (жанжалкаш, муросасиз)лардан бири саналган Бартон Англия миллий жамоаси либосини атиги 1та ўйинда кийган, холос. Ваҳоланки, у Евро-2012 арафасида «Ньюкасл»да ажойиб мавсумни ўтказганди. Тўғри, шундан кейин «қарғалар» раҳбарияти билан можарога бориб, «КПР» клуби сафига қўшилганди.

Франция термаси: Самир Насри - Дидье Дешам жанжали

Жаҳон чемпионати-2014 арафасида юзага келган энг шов-шувли можаролардан бири. Франция терма жамоаси устози Дидье Дешам сўнгги паллада Самир Насрини якуний «заявка»дан четда қолдирди. У бу қарорини қуйидагича изоҳлади: «Насри захира ўриндиғида ўтиришга тоқат қилолмайди. Шундай ҳолатда унинг баралла эътироз билдириб, чор атрофга айюҳаннос солиши тайин. Жамоадаги муҳитни барқарор ушлаш учун бунақасига йўл қўймаслик зарур». Самир бунга бир кундан кейин жавоб берди: «Шундай бўлишига тайёр эдим. Чунки Дешам мени ёқтирмаслигини олдиндан сезгандим. Ахир сен мураббий билан дилдан гаплашишни хоҳласанг, бироқ у ўзини бундан олиб қочса, миянгда турли фикрлар чарх уради. Хуллас, ўзимни «аут»га чиқишга руҳан ҳозирлаганимни яширмайман. Албатта, мураббийнинг қароридан «шок» ҳолатига тушдим, аммо такрор айтаман, воқеаларнинг шундай ривожига тайёр тургандим. Яна нима дердим? Унинг қарорини ҳурмат қиламан. Мураббий доимо ҳақ, шунинг учун бу борада ортиқча баҳслашишимдан маъно йўқ».  Чемпионатдан кейин эса Насрининг муносабати кескин ўзгарди. Ҳар ҳолда, у мураббийни «тузлаш»дан ўзини тийиб туролмади: «Дешам - иккиюзламачи ва қўрқоқ. У аслида инсонийлик нуқтаи назаридан мен билан алоҳида гаплашиб, ўз қарорини тушунтириб бериши керак эди». Дешам эса сал кейинроқ матбуот орқали Самирга ўзига хос маслаҳат йўллади: «Терма жамоа менинг қўл остимда экан, унда ўйнашдан умид қилмай қўя қол».

Факт. Самирнинг Франция терма жамоаси таркибига киритилмагани эълон қилингач, бунга биринчи бўлиб футболчининг қаллиғи Анара Атанес эътироз билдирганди. У «Твиттер» орқали чиқишида ҳаттоки, Дешамни ҳақоратлашгача борди. Шунингдек, миллий жамоа шаънига ҳам бир қанча ёқимсиз «эътироф»лар ёғдирди.

Ирландия термаси: Рой Кин - Мик Маккарти жанжали

Ирландия терма жамоаси 2002 йили Япония ва Ж.Корея майдонларида ташкиллаштирилган жаҳон чемпионатида иштирок этди. Ирландлар мундиалга тайёргарликнинг сўнгги босқичини корейслар юртида олиб боришди. Бироқ тез орада Ирландия футбол федерацияси ва Мик Маккарти бошқарувидаги мураббийлар штабининг экипировка ҳамда тиббий жиҳозлар масаласини талаб даражасида ҳал қилмагани ойдинлашди. Жамоа шуғулланган майдоннинг эса картошка даласидан фарқ­ланмаслиги айтилди. Хуллас, биринчи кунги машғулотдаёқ 2 нафар футболчи жароҳатга йўлиқди. Натижада муросасиз характери билан танилган Рой Кин бош мураббийга шароитлар масаласида эътироз билдирди. Маккарти гарчи барчасини тезда ижобий ҳал этишга ваъда берган бўлсада, футболчилар яна ўша майдонда ишлашга мажбур бўлишди. Оқибатда Кин рўйхотирликни бир четга суриб, жаҳон чемпионатига қандай шарт-шароитларда ҳозирлик кўришаётгани ҳақида ошкора интервью берди. Бундан аччиқланган Мик Маккарти жамоани йиғиб, Ройни ватан учун ўйнашни хоҳламаётганликда айблади. Қайсар футболчи эса ўз жавобини шахсий автобиографиясида ёзди, ўта қўпол тарзда: «Мик, сен жаҳаннам ўтида ёнишга муносибсан. Чунки ғирт ёлғончи ва ифлос эчкисан. Сени яхши футболчи ўрнида кўрмасдим, мураббийликда ҳам ношудлигингни билдим. Шунчаки, ифлос бадбашарасан. Жаҳон кубоги ўзингга сийлов. Сен билан ишлашимнинг ягона сабаби - бу жонажон мамлакатим миллий жамоасига менежерлик қилаётганинг». Бундай бетгачопарликдан сўнг Рой Киннинг терма жамоа лагерини тарк этиши ва уйига қайтишига тўғри келди. У кейинчалик ҳам Маккартини тинч қўйгани йўқ: «Мик даврида ўйин бобида кўп нарса ўзгарди, бироқ ташкилотчилик оқсади. Дейлик, шароитлар ҳаваскорлик даражасида қолаверди. Бизни ташландиқ меҳмонхоналарга жойлаштиришлари, «шудгор»да шуғулланишга мажбур этишлари ва муносиб спорт кийимлари билан таъминлолмасликларига жимгина қараб, ёлғондан кулиб юришдан чарчадик». Тўғри, Рой орадан маълум вақт ўтиб, бироз «юмшади» ва афсусланишини яширмади: «Ўша жаҳон чемпионатида иштирок этмаганимни ўйлаб, ҳалигача қаттиқ сиқиламан. Агар менга биттагина орзумни амалга ошириш имконияти тақдим этилсами, у албатта, Осиё мундиалига боғлиқ бўларди».

Факт. Рой Кин шунча гап-сўз ва можароларга қарамай, роппа-роса 2 йилдан сўнг миллий жамоа сафига қайтди. Яъни Мик Маккарти истеъфога чиқиши ҳамоно яна ирландлар бош жамоаси либосида кўриниш берди.

Франция термаси: Давид Трезеге - Раймон Доменек жанжали

Франция терма жамоаси бош мураббийи Раймон Доменек 2008 йилги Европа чемпионати арафасида  ҳужумчи Давид Трезеге хизматларидан воз кечди. У ўз қарорини футболчи Италия «В» сериясида тўп сураётгани билан изоҳлади. Натижада «Ювентус» вакили махсус матбуот анжумани ташкиллаб, мураббийни роса «тузлади»: «Доменек терма жамоа таркибини тузишда номзодларнинг клуб футболидаги натижалари ва савияларини инобатга олишини айтишдан чарчамасди. Албатта, жуда-жуда хафаман. Афсуски, мураббий нега бундай йўл тутганини тушунтирмади. Умуман, «Юве» устозлари ҳам бу масалада ҳеч нарсани англамаганларини айтишди. Доменек ҳаттоки, маҳсулдор ўйнаётганимга ҳам қарагани йўқ». Европа биринчилиги французлар учун ўта омадсиз якунланганига қарамай, Раймон Доменек ўз лавозимида қолди ва бу ҳолат Трезегенинг миллий жамоа устозига яна «ҳужум» қилишига асос берди:  «Амалдаги мураббийнинг савияси Франция терма жамоасини муносиб бошқаришга етмаслигини ҳамма бирдек тушуниб турибди, бироқ афсуски, ҳеч нарса ўзгараётгани йўқ. Биров миллионлаб французлар фикрини инобатга олмаяпти, чунки Доменек кимсан Мишель Платини ҳимояси остида! Бунга сабаб битта - Платини муносиб савияга эга Дидье Дешам билан яхши муносабатда эмас».

Факт. Доменек шу воқеалардан кейин яна 2 йил бош мураббий сифатида фаолият юритди, Трезеге эса Франция бош жамоаси либосини қайта кийгани йўқ. Айтганча, Раймон Доменекнинг мураббийлик қобилияти ва футболчилар билан муносабат ўрнатиш ишига Эрик Кантона антиқа баҳо берганди: «Гап Людовик XVI давридан буён Франция термасини бошқарган энг ношуд мутахассис ҳақида кетмоқда».

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:13, 11.07.2017. Ўқилди: 4859 марта. Фикрлар: 0 та.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Марат Бикмаев 13
2 Драган Черан 9
3 Достонбек Ҳамдамов 8
4 Санжар Рашидов 8
5 Иван Нагаев 7
6 Филип Раевац 6
7 Суҳроб Бердиев 6
8 Баҳром Абдураҳимов 5
9 Зоҳид Абдуллаев 5
10 Жалолиддин Машарипов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Қаҳрамон Асланов

"Футбол плюс"


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.