Баҳодир Насимовнинг жамоаси дуранг ўйнади
Жанубий Корея биринчи дивизионида тўп суриб келаётган ҳамюртимиз Баҳодир Насимов ўз жамоаси - "Ансан Гринерс" сафида "Сеонгнам"га қарши навбатдаги тур ўйинида асосий таркибда майдонга тушди.
Ўйинда ҳисобни 17-дақиқада ансанликларнинг уругвайлик ҳужумчиси Раул Таррагона очди. Ўйиннинг 83-дақиқасида "Сеонгнам" Пак Сонг Ҳонинг голи эвазига орадаги мувозанатни тиклади. 1:1 ҳисоби ўйин якунига қадар ўзгармади.
Ўйинда ҳамюртимиз Баҳодир Насимов асосий таркибда майдонга тушиб, 60-дақиқада ўз ўрнини Ҳан Кон Ёнгга бўшатиб берди. Ушбу дурангдан кейин "Сеонгнам" 29 очко билан турнир жадвалида 6-ўринга жойлашган бўлса, Баҳодир Насимовнинг жамоаси эса 18 очко билан 8-ўринда бормоқда.
21-тур ниҳоясига етаркан ансанликлар бош мураббийи Ли Ҳунг Шил Насимовга ҳамон ишонч билдирмоқда. Орада Баҳодир жароҳат олиб, даволанишга кўп вақт сарфлади. Ҳозирча унинг статистикаси унчалик қониқарли эмас: 12 ўйинда 2та гол. Баҳодир эндиликда бор имкониятини ишга солиши ва қолган турларда ўзини кўрсатиши керак бўлади.
Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Ансан
Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:12, 16.07.2017. Ўқилди: 5238 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар