Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашувига оид 10 факт
1. Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари шу кунга қадар 14 марта тўқнаш келишган. 10 та беллашувда корейсларнинг қўли баланд келган бўлса, терма жамоамиз 1 та учрашувда ғалаба қозонган. Қолган 3 тўқнашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 30:14 рақибимиз фойдасига.
2. Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Жанубий Корея билан уч марта тўқнаш келиб бирор маротаба ҳам ғалаба қозона олмаган. Икки ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, бир баҳсда меҳмонлар йирик 5:1 ҳисобида зафар қучишган.
3. Жанубий Кореяда бўлган 8 та учрашувда вакилларимиз фақатгина бир марта дуранг ўйнашган ва қолган 7 ўйинда имкониятни бой беришган. Тўплар нисбати 7:17.
4. Нейтрал майдонлардаги уч ўйиннинг фақат биттасида термамизнинг қўли баланд келган. Қолган икки беллашувда корейслар зафар қучишган. 1994 йили Хиросимида бўлган Осиё ўйинларининг ярим финалида термамиз 1:0 ҳисобида зафар қучган. 2011 йили Қатарда бўлган Осиё чемпионатининг 3-ўрин учун кечган ўйинида корейслар 3:2, 2015 йили Австралиядаги Оисё чемпионатининг чорак финалида ҳам корейслар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.
5. Ўзбекистон терма жамоаси 23 йилдан буён ўтказилган 13 та ўйинда Жанубий Кореяни мағлубиятга учрата олмаяпти.
Давоми блогда>>>
Киритилди: 18:25, 04.09.2017. Ўқилди: 8308 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар