Азар келажакда шарафини ҳимоя қилиши мумкин бўлган Франциянинг ягона клуби тилга олди
"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар келажакда Франция чемпионатига қайтиш мумкинлигини инкор қилмади.
"Қачондир Францияга қайтишимга тўғри келса, фақат "Лилль" сафига қўшиламан. Ҳозирда Лига-1 юлдузлар ташриф буюрадиган чемпионатга айланди. Ҳаттоки 6 йил аввал мен у ерда ўйнаганимда, чемпионат анча қизиқарли эди. Францияда кучли жамоалар кўп.
Антонио Конте? У ҳақиқатан ҳам яхши мураббий. У ўз маҳоратини нафақат "Челси"да, балки "Ювентус"да ҳам кўрсатган. Биз кўп меҳнат қиламиз. Меҳнат – ғалабаларнинг калити. "Челси" майдонда нима қилиш кераклигини билади. Бунга эса оғир машғулотлар ва тактика бўйича машқлар орқали эришилади", – деди Азар.
Эслатиб ўтамиз, Азар 2007-2012 йиллар давомида "Лилль" шарафини ҳимоя қилган.
Манба: football24.ua
Киритилди: 08:28, 19.09.2017. Ўқилди: 5953 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар