Ашхобод-2017. Ўзбекистон терма жамоаси бугун финалда Эрон билан ўйнайди
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистон пойтахти Ашхободда давом этаётган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида финалига чиққанидан хабарингиз бор.
Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамизнинг финалдаги рақиби "Осиё йўлбарслари" ҳисобланган Эрон терма жамоаси бўлади. Форслар ярим финалда Афғонистонни 8:2 ҳисобида мағлуб этишди. Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларининг футзал беллашувларида бундан олдин фақат Эрон чемпион бўлган.
Ўзбекистон терма жамоаси эса шу кунгача ушбу мусобақада 3 бор бронза медалини қўлга киритган. Демак, бугунги ўйин Ўзбекистон учун биринчи финал бўлади.
Ашхобод-2017
Футзал, 3-ўрин учун
17:00. Афғонистон - Япония
Финал
19:00. Эрон - Ўзбекистон
Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:04, 26.09.2017. Ўқилди: 8175 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар