Англия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган “Уотфорд” – “Арсенал” учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар кучли “Арсенал” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Ўйинда дастлаб “Арсенал” ҳисобни очди. Бурчакдан йўлланган тўпни Пер Мертезакер бош билан дарвозага жойлаб қўйди.
Бироқ мағлубиятга учраётган “Уотфорд” бугун ўз кучига ишонди ва ҳужум уюштиришда давом этди. Кетма – кет ҳужумлар самараси 71-дақиқадан сўнг ўз натижасини берди.
Динининг пенальтидан киритган голи орадаги фарқни тенглаштирган бўлса, Клеверлининг сўнгги дақиқаларда урган голи “Уотфорд”га “Арсенал” устидан иродали ва сенсацион ғалабани тақдим этди.
“Уотфорд” – “Арсенал” 2:1 (0:1)
Голлар: Дини 71 (пенальти), Клеверли 90+3 - Мертезакер 39.
“Уотфорд”: Гомес, Мариаппа (Каррильо 63), Кабаселе, Холебас, Бритос, Клеверли, Перейра (Капу 81), Ришарлисон, Дукуре, Фемения, Грэй (Дини 63).
“Арсенал”: Чех, Мертесакер, Монреаль, Колашинац, Косьельни, Джака, Эль-Ненни, Ивоби, Бельерин, Уэлбек (Озил 61), Ляказетт (Жиру 68).
Огоҳлантиришлар: Кабаселе 64.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).