“Чиғатой” футбол базаси стадионида “Бунёдкор” ва “Шўртан” жамоалари назорат-синов учрашувида куч синашишди.
Клубларнинг ўзаро келишувига кўра, жамоалар йиғинида кўплаб футболчилар иштирок этишаётгани боис иккита учрашув ўтказилди.
Даставвал жамоаларнинг асосий таркиб футболчилари беллашишди. Ушбу ўйин ҳужумларга бой бўлган бўлса-да, иккала жамоа аъзоларига ҳам дарвозаларни ишғол қилиш насиб этмади. Шу тариқа, биринчи ўйин 0:0 ҳисобида якун топди. “Бунёдкор”нинг сербиялик ҳимоячиси Славолюб Жоржевич жамоа машғулотларига қўшилганини таъкидлаш жоиз.
“Бунёдкор”нинг асосий таркиби қуйидаги кўринишда бўлди:
Бунёдкор: Игнатий Нестеров, Анвар Ғофуров, Славолюб Жоржевич, Акмал Шораҳмедов, Ислом Иномов, Дэвид Ония, Яннис Мандзукас, Дмитрий Рекиш, Шавкат Саломов, Баҳодир Пардаев, Анвар Ражабов
“Бунёдкор” ва “Шўртан” жамоалари ўртасидаги иккинчи учрашув голларга бой бўлди. Камолиддин Мурзоевга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтини Анваржон Солиев аниқ амалга ошириб, “қалдирғочлар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай эса Нодир Иброхимовнинг қўпол ҳатосидан сўнг Виктор Клишин ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда эса Алибобо Раҳматуллаев ошириб берган тўпни Артём Филипосян боши билан Солиевга узатди. Анваржоннинг тўпни тўхтатмасдан йўллаган зарбасини Михаил Наумов тўсиб қололмади - 2:1. Учрашувни бошқариб борган Олим Толибжонов ўйин якунланиши арафасида "Шўртан" аъзоларини ташкил этган ҳужумларини якунлаб олишга имкон берди. Ушбу ҳужум жарима майдончамиз яқинида қўполлик билан тўхтатилди. Жарима зарбасини Ильнур Хазигалиев қойилмақом тарзда бажариб, якуний натижа 2:2 бўлишини таъминлади.
“Бунёдкор”нинг иккинчи ўйиндаги таркиби:
Бунёдкор-2: Нодир Иброхимов (Виктор Мочалов), Шавкат Раимқулов, Артём Филипосян, Ориф Мамажонов, Жавлон Мирабдуллаев (Азиз Ғуломхўжаев), Руслан Мельзиддинов, Анвар Рахимов, Илҳом Бойдедаев, Алибобо Раҳматуллаев, Камолиддин Мурзоев, Анваржон Солиев (Миразиз Жалолов)
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).