Аллегри: "Пато жамоада қолганидан хурсандмиз"
"Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Интер" билан орадаги очколарнинг ижобий фарқи бўлажак дербидан сўнг ҳам сақланиб қолишига умид билдирди. Бу ҳақда "Милан" расмий сайти хабар бермоқда.
"Мураббий ўзгарганидан сўнг "Интер"нинг ўйини яхши томонга ўзгарди, мунтазам очко йўқотишни тўхтатди. Бу жуда ҳам ҳиссиётларга бой ўйин бўлади. Дерби ҳар доим шундай руҳда ўтади", деди "Милан" устози.
"Олдинда ҳали 20 тур бор. Чемпионат якунигача ҳали анча бор. Ҳозир "Милан" "Интер"ни 8 очкога ортда қолдирмоқда. Умид қиламанки, ушбу ижобий фарқ дербидан кейин ҳам сақланиб қолади. Бизнинг ғалабамиз "Интер"нинг чемпионлик пойгасига қайтишига йўл қўймайди", деди италиялик мутахассис.
"Пато эндигина 22 ёшга тўлди. У бир ярим йилни ҳар турли жароҳатлар сабаб ўтказиб юборишга мажбур бўлди. У ўзининг жисмоний кўрсаткичлари ва руҳий барқарорлигига қайтиши учун маълум вақт керак. Баъзи ўйинчилар баъзан захирада қолиб кетиши табиий ҳол. Тўхтамасдан 50 учрашувда кетма-кет майдонга тушишнинг имкони йўқ. Патонинг савиясига ҳеч ким шубҳа қилмаган. У жамоамизда қолганидан жуда ҳам хурсандман", деди "Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри.
Эслатиб ўтамиз, Массимилиано Аллегри "Милан" билан шартномасини 2014 йилга қадар узайтирган.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 15:42, 15.01.2012. Ўқилди: 21380 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар