ОФК президенти кубогида ҳакамларимиз иштирок этишади
Шу йилнинг 5-9 май кунлари Тожикистонда ОФК президенти кубоги мусобақасининг “С” гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтади. Унда “Истиқлол”, “Ал-Амарий” (Фаластин), “Балкан” (Туркманистон), “Ратнам” (Шри-Ланка) жамоалари иштирок этишади. Ўйинлар Душанбедаги “Марказий” ва Турсунзодадаги “Металлург” стадионларида бўлиб ўтади.
ОФК ушбу мусобақани бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Ўйинларга 5 нафар бош ҳакам ва 6 нафар ёрдамчи ҳакамлар таклиф этилишган. Улар орасида ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Владислав Цейтлин ва ФИФА ҳаками ассистенти Ҳусниддин Шодмонов ҳам бор.
Комиссарлар:
Муним Исо Элиас Фахору (Иордания)
Нгуен Минх Нгок (Вьетнам)
Ҳакамлар инспектори:
Али Аҳмад ат-Трайфий (Саудия Арабистони)
ФИФА рефериси:
Ми Нинг (Хитой)
Ямамото Юдай (Япония)
Тимур Файзулин (Қирғизистон)
Хуррам Шаҳзод (Покистон)
Владислав Цейтлин (Ўзбекистон)
ФИФА ҳаками ассистенти:
Хан Вей (Хитой)
Муҳаммадризо Довуд Мансурий (Эрон)
Фарес аш-Шаммарий (Кувайт)
Сергей Гришченко (Қирғизистон)
Мурод Воҳид (Покистон)
Ҳусниддин Шодмонов (Ўзбекистон)
Манба: www.fft.tj
Киритилди: 20:38, 28.03.2012. Ўқилди: 7830 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар