4-8 май кунлари ўтказиладаигн Олий Лига 7-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум бўлди. Турни жума куни «Нефтчи» ҳамда «Машъал» жамоалари ўртасидаги баҳс бошлаб беради. Фарғонада бўладиган ўйин 17:00да бошланади.
5 май куни «Металлург» ўз майдонида «Локомотив»ни, «Динамо» эса «Шўртан»ни қабул қилади. Самарқанддаги ўйин 17:00да бошланса, Бекободдаги баҳс 17:30да старт олиши режалаштирилган.
6 май куни турнинг икки учрашуви бўлиб ўтади. Унда водий жамоалари Тошкент шаҳри ва вилоятида меҳмон бўлишади. «Олмалиқ» – «Навбаҳор» учрашуви 17:30да бошланса, «Пахтакор» – «Андижон» баҳси 18:00га режалаштирилган.
7 май куни бўладиган «Насаф» – «Қизилқум» учрашуви турнинг энг кеч бошланадиган баҳсига айланади. «Насаф»нинг илтимосига кўра, бир кун кейинга кўчирилган баҳс «Қарши» марказий стадионида бўлади ва 19:00да бошланиши режалаштирилган.
Турни «Бухоро» ҳамда «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги баслашув якунлаб беради. Ўйин 18:00да бошланади.
ОЛИЙ ЛИГА, 7-ТУР УЧРАШУВЛАРИ
4 май, жума
«Нефтчи» – «Машъал», бошланиш вақти – 17:00
5 май, шанба
«Металлург» – «Локомотив», 17:30
«Динамо» – «Шўртан», 17:00
6 май, якшанба
«Олмалиқ» – «Навбаҳор», 17:30
«Пахтакор» – «Андижон», 18:00
7 май, душанба
«Насаф» – «Қизилқум», 19:00
8 май, сешанба
«Бухоро» – «Бунёдкор», 18:00
Ёшлар Биринчилиги, 7-тур учрашувлари
3 май, пайшанба
«Нефтчи» – «Машъал», бошланиш вақти – 16:30
4 май, жума
«Металлург» – «Локомотив», 17:00
«Динамо» – «Шўртан», 17:00
5 май, шанба
«Олмалиқ» – «Навбаҳор», 16:00
«Пахтакор» – «Андижон», 17:00
6 май, якшанба
«Насаф» – «Қизилқум», 17:00
7 май, душаба
«Бухоро» – «Бунёдкор», 17:00
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).