Кириш Регистрация

Бугун 23 октябрь, 2017 йил, душанба.

      • 22.10.2017 15:00
      • Вильярреал
      • 4:0
      • Лас-Палмас
      • 22.10.2017 19:15
      • Сельта
      • 0:1
      • Атлетико
      • 22.10.2017 21:30
      • Леганес
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.10.2017 23:45
      • Реал Мадрид
      • 3:0
      • Эйбар
      • 23.10.2017 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Эспаньол
      • 23.10.2017 23:59
      • Депортиво
      • -:-
      • Жирона
  • «A» Серия
      • 22.10.2017 15:30
      • Кьево
      • 3:2
      • Верона
      • 22.10.2017 18:00
      • Торино
      • 0:1
      • Рома
      • 22.10.2017 18:00
      • СПАЛ
      • 0:1
      • Сассуоло
      • 22.10.2017 18:00
      • Милан
      • 0:0
      • Женоа
      • 22.10.2017 18:00
      • Беневенто
      • 0:3
      • Фиорентина
      • 22.10.2017 18:00
      • Аталанта
      • 1:0
      • Болонья
      • 22.10.2017 21:00
      • Удинезе
      • 2:6
      • Ювентус
      • 22.10.2017 23:45
      • Лацио
      • 3:0
      • Кальяри
      • 22.10.2017 16:00
      • Урал
      • 2:0
      • Ахмат
      • 22.10.2017 18:30
      • ЦСКА
      • 0:0
      • Зенит
      • 22.10.2017 21:00
      • Анжи
      • 3:2
      • Арсенал Тула
      • 23.10.2017 21:30
      • Локомотив
      • -:-
      • Краснодар
      • 22.10.2017 17:30
      • Эвертон
      • 2:5
      • Арсенал
      • 22.10.2017 20:00
      • Тоттенҳэм
      • 4:1
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 9 25
2 Ман. Юнайтед 9 20
3 Тоттенҳэм 9 20
4 Челси 9 16
5 Арсенал 9 16
6 Уотфорд 9 15
7 Ньюкасл 9 14
8 Бёрнли 9 13
9 Ливерпуль 9 13
10 Саутгемптон 9 12
11 Ҳаддерсфилд 9 12
12 Брайтон 9 11
13 Вест Бромвич 9 10
14 Лестер 9 9
15 Суонси Сити 9 8
16 Вест Хэм 9 8
17 Сток Сити 9 8
18 Эвертон 9 8
19 Борнмут 9 7
20 Кристал Пэлас 9 3

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Вест Хэм 0-3 Брайтон
9-тур Челси 4-2 Уотфорд
9-тур Ҳаддерсфилд 2-1 Ман. Юнайтед
9-тур Суонси Сити 1-2 Лестер
9-тур Сток Сити 1-2 Борнмут
9-тур Ньюкасл 1-0 Кристал Пэлас
9-тур Манчестер Сити 3-0 Бёрнли
9-тур Саутгемптон 1-0 Вест Бромвич
9-тур Эвертон 2-5 Арсенал
9-тур Тоттенҳэм 4-1 Ливерпуль

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лига-2014га қуръа ташланди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Олий лига / Қуръалар
Рукн: Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг 2014 йилги мавсумга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Дастлаб, сўзга чиққан ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магометов 2013 якунлари борасида қисқача ҳисобот берди. Фарҳод Магаметовнинг қайд этишича, мухлислар ташрифининг камайиши ва клубларда малакали кадрларнинг камлиги асосий муаммо бўлмоқда. Ўз навбатида, сифатли майдонлар сони кўпайиб бормоқда, баъзи клублар ҳақиқатан ҳам бу борада бош қотиришаётгани, ишлашаётгани қайд этилди. Олий Лига ғолиби номи фақатгина сўнгги турда маълум бўлди, мавсум давомида эса тақвимни кўп ўзгартиришга тўғри келмагани ҳам яхши ҳолат сифатида тилга олинди.

ОЧЛдаги йўлланмалар камайишига асосий сабаб
Магометовнинг қайд этишича, лицензиялаш масаласида клубларимиз оқсамоқда, шу сабаб ҳам ОЧЛда 1+2 кўринишида йўлланма берилди, холос. Йўлланмалар сонининг камайишига Ўзбекистонда "А" тоифага кирувчи стадионлар сонининг камлиги таъкидланди. ОЧЛ рейтингида Ўзбекистондан юқори бўлган мамлакатлар чемпионатларда барча стадионлар "А" тоифага мансуб. Ўзбекистонда эса, ҳозирча, Олий Лиганинг 14 клубидан фақат 6тасининг стадиони "А" тоифага мансуб ва бу ҳам ОЧЛдаги ўринларга таъсир қилади.

Суперкубок баҳси
2014 йилнинг 7 март куни Ўзбекистон суперкубоги баҳси ўтказилади. Агар чемпион ва Кубок соҳиби бир жамоа бўлса (ушбу мавсумда чемпионлик ҳам, Кубок ҳам "Бунёдкор"га насиб этди) чемпион 2-ўрин соҳиби билан Суперкубок учун ўйинда ўйнайди. Шундай қилиб, агар 2014 йил 7 март куни Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйинда "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўзаро майдонга тушади. Бу ўйин янги мавсумнинг очилиш учрашуви бўлади. Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви қайси стадионда ўтказилиши ЎзПФЛ томонидан белгиланади.

Маркетинг ва тиббий кўрик
Шунингдек, бундан кейин Ўзбекистон кубоги баҳси нейтрал майдонда ўтказилади. Финал ўтадиган стадион олдиндан белгилаб қўйилмайди.

Магометов ўз сўзи давомида клубларнинг маркетинг ва менежмент соҳасида эътибор қаратиши лозим бўлган ишларга ҳам тўхталиб ўтди. Шунингдек, айрим клублар футболчиларнинг "Futbol-MED"дан тиббий кўрикдан ўтишига эътиборсизлик билан қараётгани таъкидланди.

Лицензиялаштириш
Кун тартибидаги иккинчи масала - клубларни лицензиялаш борасида бўлди. 2013 йилда Ўзбекистонда клубларни лицензиялаш биринчи марта ўтказилди. Бу ҳақда олдиндан огоҳлантирилганига қарамай, клублар бунга тайёргарлик кўришмаган. Лицензиялаш натижалари жуда ва жуда ёмонлиги қайта-қайта таъкидланди (унда нима учун клубларга Олий лигада иштирок этиш учун рухсат берилди? - Stadion.uz). Айнан лицензиялашдаги паст баҳолар сабаб, ОЧЛда Ўзбекистон кўп балл йўқотган. Энг асосий икки муаммо - стадионлар ва клубларнинг молиявий ишлари. Молиявий масалалар жаҳон стандартлари даражасида бўлиши талаб этилади.

"Стадионлар - бизнинг фожеамиз", - дейди Ф.Магометов. "Масалан, Самарқанддаги "Динамо" стадиони. Унга "А" тоифаси берилган. Бироқ "Динамо"да ёритиш тизими талаб даражасида эмас. Икки йилдан бери бу масала ўз ечимини топаётгани йўқ. Агар ушбу муаммо бартараф этилса, мазкур майдонда халқаро ўйинларни ҳам ўтказиш мумкин. 2013 йилда лицензиялашдаги камчиликлар учун жарима, жазо санкциялари қўлланилмади, ҳеч ким, ҳеч қайси стадион четлатилмади. Бироқ 2014 йилда вазият бошқача - жарима ва жазолар бўлади. Январда эса лицензиялашдан ўтадиган клуб вакиллари билан семинар ўтказилади".

Чемпионат тақвими
2014 йилги чемпионат тақвими формати бўйича икки хил таклиф бор. Биринчиси, ҳозирги, "кўзгули" форматни сақлаб қолиш. Иккинчиси эса - бир жамоа биринчи даврани қандай бошласа, иккинчи даврани ҳам шундай бошланади. Бу масала овозга қўйилди ва 2-вариант кўпчилик овоз билан тасдиқланди. Дейлик, "Бунёдкор" 1-турда "Пахтакор" билан ўйнаса, жавоб ўйини 26-турда эмас, 14-турда бўлади (ҳар ҳолда янгилик).

Қуръа
Олий лига-2014 баҳсларига қуръа ташлашда айрим вазиятларга ойдинлик киритиб олинди. Масалан, "Бунёдкор" ОЧЛнинг 2 ва 3-тур баҳсларини 11 ва 19 март кунлари ўз майдонида ўтказади. Ушбу турлар орасида бўлиб ўтадиган Олий лиганинг 1-тур ўйинида "қалдирғочлар"га қулайлик яратиш мақсадида, улар дастлабки турни Тошкентда ўтказиши мақсадга мувофиқ деб топилди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 3та жамоа борлигини инобатга олиб, унга жуфт жамоа номи танланди. Кичик қуръага кўра, "Локомотив" ва "Буёндкор" жамоалари баҳсларни навбат билан сафар ва уйда ўтказишади (1-турда "Локомотив" сафарда ўйнайди). Агар "Локомотив" ва "Насаф" ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритса, тақвим масаласида улар учун қулайлик яратилиши айтиб ўтилди.

Шундан сўнг 1-тур баҳсларига қуръа ташланди. Унда қуйидаги жуфтликлар ҳосил бўлди:

1-тур
БУХОРО – НЕФТЧИ
НАВБАҲОР – ЛОКОМОТИВ
НАСАФ – ДИНАМО
МЕТАЛЛУРГ – ОЛМАЛИҚ
СЎҒДИЁНА – МАШЪАЛ
БУНЁДКОР – ҚИЗИЛҚУМ
АНДИЖОН - ПАХТАКОР

2-тур
НЕФТЧИ – ПАХТАКОР
ҚИЗИЛҚУМ – АНДИЖОН
МАШЪАЛ – БУНЁДКОР
ОЛМАЛИҚ – СЎҒДИЁНА
ДИНАМО – МЕТАЛЛУРГ
ЛОКОМОТИВ – НАСАФ
БУХОРО - НАВБАҲОР

Регламентга кўра, Агар клубнинг уч нафар футболчиси миллий терма жамоага ёки беш нафар футболчиси олимпия терма жамоага чақирилса, клуб ўйин санасини ўзгартириш бўйича илтимос билан чиқиши мумкин.

Мажлисда иштирокчилар томонидан Олий Лигада иштирок этувчи жамоалар сонини ошириш бўйича таклиф берилди.

"2018 йилгача бўлган режаларимизда Олий Лига иштирокчилари сонини ошириш кўзда тутилган, лекин ҳозир бунга тайёр эмасмиз", дейди Мгометов. "Олий Лига клублари сонини оширганимиз билан, клублар аҳволи, ҳолати бунга жавоб бермайди. Масалан, "Шўртан" ва "Гулистон" 2013 йилги мавсумни қийинчилик билан якунлади. Бундай "Гулистон" Олий Лигага нимага керак?!  Ёшларга эътибор бериш керак деймиз, бироқ баъзи клублар асосий таркибни-да таъминлай олмаяпти. Шунинг учун клублар сонини оширишга ҳали эрта. Қачонки клубларимиз бунга тайёр бўлишса, биз Лига иштирокчилари сонини 16та эмас, 20тагача ҳам кўпайтирамиз".

Стадионда интернет
Фурсатдан фойдаланиб, журналистлар ҳам ўзлари учун шароитларни яхшилаб олиш пайида бўлишди. Мажлисда журналистлар томонидан стадионида симсиз интернет (Wi-fi) бўлмаган клубларни жаримага тортиш таклифи берилди.

Фарҳод Магометовнинг таъкидлашича, стадионларда симсиз интернет бўлиши кераклиги талабларга киритилган, лицензиялашда ҳам бу талаб бор. ЎзПФЛ бош директори ушбу талабни яна бир марта клублари вакилларига эслатиб ўтди.

Манба: www.stadion.uz, twitter/UzPFL
Киритилди: 11:50, 24.12.2013. Ўқилди: 8494 марта. Фикрлар: 11 та.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Харри Кейн 8
2 Ромелу Лукаку 7
3 Серхио Агуэро 7
4 Альваро Мората 6
5 Габриэл Жезус 6
6 Раҳим Стерлинг 6
7 Муҳаммад Салоҳ 5
8 Лерой Сане 5
9 Александр Ляказетт 5
10 Жейми Варди 5

Суратли сўровнома

Кимнинг жамоаси кучлироқ?

Зиданнинг «Реал»и
3822
52.5%
Гвардиоланинг «Барселона»си
3463
47.5%

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Қаҳрамон Асланов

"Футбол плюс"


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.