Россия Премьер-лигасининг 4-тури доирасида "Краснодар" "Ростов" меҳмони бўлди ва муҳим ғалабани қўлга киритди.
Одил Аҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлагани ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Тенгкурашлар остида кечаётган ўйиннинг 23-дақиқасида краснодарликлар ҳужумчиси Жоазиньо жарима майдончаси ташқарисидан дарвозанинг "тўққизлиги"ни нишонга олиб, ҳисобни ошди.
Шундан сўнг қаҳрамонлик кўрсатиш "Краснодар" дарвозабони Андрей Синицинга келди. У 38 ва 42-дақиқаларда ўз дарвозасига белгиланган 2та пенальтини бартараф этди. "Ростов" футболчилари Дьяков ва Милич посбонни доғда қолдира олишмади.
Иккинчи бўлимда эса Одил Аҳмедов ўз бошлаб берган ҳужумни голга айлантирди. Ҳамюртимиз тўпни қанотдан очилган Бистровга узатди ва Владимирнинг ўзи тўпни яна Аҳмедовга қайтарди. Одил 12 метрлардан дарвозани ишғол қилди.
Ушбу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Аҳмедов ўйиннинг охирига қадар майдонда ҳаракат қилди.
Мазкур ғалабадан кейин "Краснодар" ўз очколарини 8тага етказди ва 5-ўринга кўтарилиб олди.
Россия Премьер-лигаси, 4-тур
Ростов – Краснодар 0:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 21 Жоаозиньо, 0:2 – 58 Одил Аҳмедов.
Ноаниқ пенальти: Дьяков (38, дарвозабон), Милич (42, дарвозабон) - иккиси ҳам "Ростов"
"Ростов": Плетикоса, Милич, Баштуш, Дьяков, Горо, Фатуллаев (Ребко, 61; Трошечкин, 71), Думбия, Полоз, Гацкан, Торбинский, Бухаров (Григорьев, 61).
"Краснодар": Синицин, Гранквист, Сигурдссон, Енджейчик, Газинский, Одил Аҳмедов, Лаборде (В.Бистров, 46), Измайлов (Р.Ажинжал, 83), Жоаозиньо, Петров, Ари (Вандерсон, 56).
Огоҳлантиришар: Милич (19), Фатуллаев (26), Лаборде (43), Трошечкин (78).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).