Месси Ла-лиганинг энг яхши тўпурарига аталган совринни «Сантьяго Бернабеу»да қабул қилиши мумкин
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпонатларининг энг яхши тўпурарига аталган совринни "Сантьяго Бернабеу" стадионида қабул қилиб олиши мумкин.
Ла-лига раҳбарияти Примеронинг 9-тури доирасида бўлиб ўтадиган "Реал Мадрид" - "Барселона" ўртасидаги ўйин пайтида Мессини тақдирлашмоқчи. Лео рекордни янгилаши учун унгача яна 3та гол уриши лозим. Рекорд "Атлетик" ҳужумчиси Тельмо Саррага тегишли бўлиб, у Испания чемпионатида 251та гол урган.
«Биз нима учун Мессини «Сантьяго Бернабеу»да тақдирламаслигимиз керак? У бунга муносиб, биз бу йўналишда нимадир қилишимиз керак», — дейди Испания профессионал футбол лигаси президенти Хавьер Тебас.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйин 25 октябрь куни бўлиб ўтади.
Манба: www.football.kulichki.net
Киритилди: 13:30, 08.10.2014. Ўқилди: 8985 марта. Фикрлар: 7 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар