Мюнхеннинг "Бавария" клуби сардори Филипп Ламм Германия Чемпионатида "Бавария"нинг яққол пешқадам деган фикрга қўшилмаслигини айтиб ўтди.
"Мен учун Бундеслига ҳеч қачон зерикарли бўлмаган, сабаби бу чемпионатда доимо қандайдир ажойиб воқеалар бўлиб туради. Қолаверса, биз ҳозир Менхенгладбахнинг "Боруссия"сидан бор йўғи 4 очко олдиндамиз ҳолос. Орамиздаги масофа кўриб турганингиздек унчалик катта эмас. Албатта, бошидан бизнинг асосий рақобатчиларимиз сифатида тилга олинган жамоалар ҳозирда биздан бироз орқада, аммо бу ҳеч нарсани англатмайди. Биз ўз вазифамизни бажаришда давом этамиз", - дейди Лам.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Германия Бундеслигасида "Бавария" пешқадам бўлиб турибди ва ўзларининг чемпионатдаги асосий рақобатчиси саналган Дортмунднинг "Боруссия" клубидан 13 очкога илгарилаб кетишган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).