Англиянинг "КПР" клуби бош мураббийи Харри Реднапп жамоа ярим ҳимочиси Адел Таарабт борасида ўз фикрини билдирди ва футболчининг ўзини тутишини кескин танқид қилди.
"Мен Таарабт каби нопрофессионал футболчини фаолиятим давомида учратмаганман. Сўнгги уч йил давомида клубда унинг ёнини оладиган ягона одам мен эдим. Мухлислар эса, аслида ҳаммасини билишлари керак", - дейди бош мураббий.
"У "Милан"да пайтида яхши кўринишга эга эди, аммо у ердан қайтгач ўз устида ишламай қўйди. Гоҳида ортиқча вазн қўйиб юборса, гоҳида аксинча. Футболчи ўз устида ишлаши ва машғулотларда тер тўкиши керак. Матбуотга чиқиб мураббийнинг тактикасини муҳокама қилишни эса йиғиштиришни маслаҳат берган бўлардим. Мен ҳамон унинг клубга фойдаси тегишига ишонгим келади. Ўз устида ишлаб, аввалги ҳолига қайтса ва футбол ўйнаб менинг сўзларим нотўғри эканлигини исботласа, бундан фақат хурсанд бўламан", - дейди Реднапп.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).