Россиянинг Championat.com сайти томонидан ташкил қилинган “Ким миллионер бўлишни истайди” лойиҳасида Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг “Локомотив” клуби аъзоси Виталий Денисов иштирок этди.
Телевидениедаги кўрсатувдан фарқли равишда саволлар 15та эмас, 30та бўлди. Имтиёзлардан эса “Дўстимга қўнғироқ” ва “50га 50” берилди.
Саволларнинг ярми футболга алоқадор бўлса, қолган ярми турли мавзуларда бўлди. Дастлабки 10 савол оддий, кейинги 10таси ўртача мураккабликда, сўнгги 10таси эса қийин саволлар эди. Биринчи саволнинг ютуғи 500 рублдан иборат эди.
Ҳамюртимиз рус адиблари ҳақидаги 6-саволда акасига қўнғироқ қилиш орқали тўғри жавобни топди. 20-саволга жавоб бериш орқали ҳамюртимиз 1,5 миллион соҳиби бўлди, кейинги саволларга нотўғри жавоб берилса ҳам бу пул куймасди.
23-саволда Россия чемпионатининг 2013/14 мавсумида нечта гол урилгани сўралди. Тўғри жавоб орқали ютуқ миқдори 3 миллион рублга етиши мумкин эди. Аммо Виталий вариантлар ичида энг паст кўрсаткич 557ни танлади, тўғри жавоб эса 613та гол бўлиб чиқди. Шу тариқа футболчи 1,5 миллион соҳибига айланди. Бу 24 минг доллардан кўпроқ деганидир.
Бу расмий ўйин бўлмаганлиги учун редакция қолган 7та саволни ҳам берди. Денисов улардан яна 3тасига нотўғри жавоб берди.
Савол-жавоблар билан УШБУ ҳаволада танишишингиз мумкин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).