"Пахтакор" ва "Нафт" жамоалари ўртасидаги ОЧЛ 1-тур баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян ва клуб сардори Кахи Махарадзе матбуот анжуманида иштирок этишди.
— Бугун майдонга ғалаба учун тушгандик. Шу боис, камчилик бўлиб қолган бўлсак-да, дурангни сақлаб қолиш ҳақида ўйламасдан, олдинги ўтдик ва ғалаба тўпини киритди. Бугун кучли рақибни мағлуб этдик. Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Кейинги ўйинларда ҳам мухлисларни қувонтиришда давом этамиз.
Махарадзе: — Жамоадошларим бугун борини бериб ўйнашди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман.
— Шерзод Каримов кейинги ўйинда майдонга туша олмаслигини инобатга олсак, жамоани кучайтириш мумкин бўлган футболчилар борми?
— Таркибимизда иқтидорли ёшлар кўп — Жамшид Болтабоев, Владимир Козак. Бугун мавсумдаги илк расмий учрашувимизни ўтказганимиз боис, чиройли ўйин кутиб бўлмасди. Энг асосийси, 3 очкони қўлга киритдик.
— Жалолиддин Машариповнинг бугунги ўйини кейинги ўйинларда унинг бошланғич таркибда майдонга тушишига сабаб бўладими?
— Бўлиши мумкин. У бугун ўйинга яхши қўшилиб, ўйинимизни кучайтира олди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).