Италия А сериясининг 25-туридан ўрин олган марказий ўйинда ғолиб номи аниқланмади. Мусобақа жадвалини бошқариб бораётган "Рома" ва "Ювентус" жамоалари ўртасидаги ўйинда дуранг қайд этилди.
Учрашувнинг дастлабки бир соатида жамоалар анча эҳтиёткор ўйин намойиш қилишди. 62-дақиқада "Рома" футболчиси Торосидис иккинчи сариқ карточка туфайли майдонни тарк этди. Ушбу қоидабузарлик туфайли жарима майдончаси ташқарисидан белгиланган жарима зарбаси Карлес Тевес ажойиб тарзда голга айлантирди.
Шундан сўнг майдон эгалари олдинга ўта бошлашди ва улар ҳам "стандарт"дан дарвозани ишғол қилишди. Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни Кейта бош билан Буффон дарвозасига йўллади.
Мазкур дурангдан сўнг "Ювентус" ва "Рома" орасидаги фарқ 9 очколигича қолди. "Наполи" эса энди римликлардан 4 очко ортда қолмоқда.
Рома – Ювентус 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 64 Тевес, 1:1 – 78 Кейта.
Рома – де Санктис, Манолас, Холебас, Торосидис, Янга-Мбива, Ляйич (Флоренци, 65), де Росси (Наингголан, 73), Пьянич, Кейта, Жервиньо, Тотти (Итурбе, 71).
Ювентус – Буффон, Кьеллини, Бонуччи, Касерес, Лихтштайнер (Падоин, 90), Перейра, Маркизио, Видаль, Эвра, Мората (Коман, 83), Тевес.
Огоҳлантиришлар: Торосидис (19), де Росси (32), Эвра (41), Мората (54), Пьянич (57), Янга-Мбива (60), Маркизио (71), Кьеллини (77), Наингголан (79), Видаль (84).
Четлатиш: Торосидис (62).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).