-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо 2 - 1 Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив Лига—1 30.03.2024 01:00 Лилль - Ланс Ла-лига 30.03.2024 01:00 Кадис - Гранада «A» Серия 30.03.2024 16:30 Наполи - Аталанта АПЛ 30.03.2024 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм Ла-лига 30.03.2024 18:00 Хетафе - Севилья Суперлига 30.03.2024 19:00 Андижон - Насаф «A» Серия 30.03.2024 19:00 Торино - Монца «A» Серия 30.03.2024 19:00 Женоа - Фрозиноне Суперлига 30.03.2024 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна АПЛ 30.03.2024 20:00 Челси - Бёрнли АПЛ 30.03.2024 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас АПЛ 30.03.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм АПЛ 30.03.2024 20:00 Тоттенхэм - Лутон АПЛ 30.03.2024 20:00 Борнмут - Эвертон Ла-лига 30.03.2024 20:15 Альмерия - Осасуна Лига—1 30.03.2024 21:00 Метц - Монако «A» Серия 30.03.2024 22:00 Лацио - Ювентус Ла-лига 30.03.2024 22:30 Валенсия - Мальорка АПЛ 30.03.2024 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон -
Фурқат Қурбонов Саёз фикрлар...
Битта ўйиннинг нархи қанча?!
Баҳо: 0Киритилган сана: 2020-01-22 08:35
Нархи йўқ! Бебаҳо!!!
МДҲ давлатлари ичидан кимдир Олимпиадага борганини эслай олмадим. Балким Украина боргандир, уларнинг ёшлари билан мэтр Лобановский мактабини кўрган собиқ футболчилар шуғулланишади...
Грузия ёшлар мактаби ҳам азалдан яхши бўлиб келган, лекин Европада ёриб чиқиб, Олимпиадага бориш қийин иш...
Агар Украина қатнашмаган бўлса, демак ЎЗБЕКИСТОН бу шарафга биринчи бўлиб эришиши мумкин!
Бу ифтихор, бу шараф, бу тарихий қадам!
Рақиблар жиддий бугун. Лекин ҳозир футболда ютуқга эришиш мумкин 3 та йўл бор экан, ютқазмайдиган рақиб йўқ:
1. Интизомли ўйин.
2. Руҳан рақибдан майдонда устунликка эришиш
3. Маҳоратли ўйинчилар ёрдамида ўйинни ҳал қилиш.
Мен шу 3 йўлдан иккинчисини устун қўяман, яъни руҳий устунликни.
Майдонда рақибдан ҳайиқмай, тўпни эгаллаш ва назорат қилишни мақсад қилган жамоа руҳий устунликка эришади. Рақибинг таркибида Жоау Фелиш, Жуниор , Дэниел Жеймс, Фати, Николо Дзаньоло, Андрей Лунин, Дани Ольмо, Жейдон Санчо, Каллум Хадсон-Одои, Ашраф Ҳакимий, Скотт Мактоминей ва бошқалари бўлганда ҳам, рақибни номларига қараб эмас, тўпга қараб ўйнаш керак бўлади. Тўп сенда бўлса, тезроқ майдонда “очиласан”.
Демак, муддаога ўтаман.
Саудиянинг кучли нуқталари:
4. Ҳассан Томбактий — марказий ҳимоячи, бўйдор, атлетик гавдага эга, лекин пластикаси яхши футболчи. Иккинчи қаватда бехато ўйнайди. Ўйин услуби Саудиянинг яқин ўтмишдаги машҳур амплуадоши Сауд Харирийни эслатади. Жамоа сардори, жамоани ўзига бўлган ишончи (шерсифат сокинлик) ва совуққон ҳаракатлари туфайли, жамоа руҳини ушлаб туради! Шу ўйинчи ишдан чиқса, жамоа синади! Камчилиги: рақибидан алданса, кескин ҳаракат қилиб, сариқ олиш эҳтимоли катта! Ютқазишни ёмон кўради! Футбол характери (ўйин услуби эмас) Пол Погбани эслатади!
7. Абдулраҳмон Ғариб – бўйи паст, чапақай, жуда тез ва техникаси жуда яхши футболчи! Абеди Пеле ва Ромарионинг чатишгани! Саудиянинг энг хавфли ўйинчиси! Ғарибнинг номи алдамчи, ўзи эса зўр алдовчи. Бир, икки, уч ўйинчини тезликда ва тезликдаги дриблингларда бемалол алдаб кетиб, дарвоза томон аниқ ва кучли зарба бера олади! Уни бартараф қилиш ечими – ёнида соядек, канадек юриб, унга тўп берилишини олдини олиш керак. Тезликда ёки тўп учун курашда ютқазган ўйинчимиз, уни орқасида қолмаслик керак. Менга қолса, Санжар Қодирқуловни шу болани “ушлашга” қўярдим! Катта тахминлар билан бу ишни Ҳожиакбар Алижонов бажарса керак. Агар Ғариб ўнга қанотга ўтса, унда Илҳом Алижоновга бу ишни уддалашига тўғри келади.
9. Абдуллоҳ ал-Ҳамдан – бўйдор, гавдали ва энг муҳими, жуда провакатор ўйинчи. Жарима майдонида кўп йиқилади, рақиб ўйинчилари билан кўп тортишади, уларни жавоб қайтариб уришишга провокация қилади. Лекин, техникаси ўрта. Гавдаси ҳисобига тўпни ўзида ушлаб тура олади. Камчилиги: уни провокациясига учмай, эътибор бермай ўйналса, ўзи очиқдан очиқ ёки рефери қараб турмаганида қўполлик қила бошлайди. Хуллас, жанжални хуш кўрувчи “вампир”.
3. Абдулбоссит Ҳиндий – бўйдор, гавдали марказий ҳимоячи, қисқа тариф бераман: амплуадоши Томбактий (ўйин услуби) ва ҳужумчи ал-Ҳамдан (футболдаги характери)нинг қоришмаси, микси. Камчилиги: рақиб ҳужумчиси техникаси яхши бўлса, ердаги тўпни яхши назорат қила олмай қолади. Ечим: Ойбек Бозоров уни чарчатса, унинг марказий ҳимоя зонасида катта тешик пайдо бўлади.
10.Айман ал-Хулайф – ўнг қанот ва марказий ҳужумчи. Техникаси ўрта, лекин чаққон футболчи. Тўпни яхши назорат қила олади, ҳужумларни ташкил қилади. Ҳар иккала оёқда яхши зарба бера олади. Камчилиги, кайфият ўйинчиси. Оёғига тўп келиб тушмаса, ишдан чиқади.
19.Фирас ал-Бурайкан – ҳужумчи, кўпинча захирадан ўйинга чиқади. Иккинчи қаватда яхши ўйнайди, гол сезиш қобилияти яхши. Унга яқин ўйналса, имкониятлари чекланади.
Саудия – аслида, техник ва жисмонан бизга яқин ва тенг жамоа. Марказ ва тўпни назорат қилиш учун жанг бўлади!
Буни, камида улар билан тенг равишда уддаласак бўлади.
22.Муҳаммад ал-Ямий – саудларни дарвозабони ҳаводаги тўпларни яхши сэйв қилади, бироқ, ердан келган тўпларни ўз вақтида бартараф қилишда узун бўйи ва чайир эмаслиги халақит беради!
Асосийси бизда: 1.Абдувоҳид Неъматов (дарвозабон) – агар шу йигит 1та шу ўйинни руҳан синмай, совуққонлик билан ўтказса, биз ютамиз иншаоллоҳ! Уни жамоадаги йигитлар руҳан қўллаб-қувватлаб туришлари ШАРТ! Менга қолса (туянинг гапи) иккинчи дарвозабон Машҳуржон Муҳаммаджоновни синаб кўрардим, агар руҳан у тетикроқ бўлсагина! Маҳорат борасида ҳар иккала дарвозабон бир хил кучга эга! Лекин, дарвозада Абдувоҳид туради бу ўйинда.
Энг муҳими: Ҳожиакбар Алижонов, Жасурбек Яхшибоев, Азиз Ғаниев рақибларни яширин провакацион ва кескин ҳаракатларига жавоб қайтармаслик ЗАРУР!
Сезишимча, провакация уларни режасида бор! Рақиб жамоасини руҳан ишдан чиқаришни, катта эффект берадиган қўлланмаси бу.
Битта шу ўйинни ютсак, Финални кўрмасам ҳам бўлади!
Битта шу ўйинни ютсак, Олимпиадага ЎЗБЕКИСТОН ЖАМОАСИ деган ёзув, дунёнинг кўплаб футбол мухлисларини интернетдан юртимиз футболи ҳақида маълумот титкилашга сабаб бўлади!
Битта ўйинни ютсак, Мундиални укаси бўлмиш турнирда, йигитларимиз кўплаб профессионал футбол мутахасиссларини (агентлар, мураббийлар, техник директорлар) нигоҳига тушадилар ва ўзбек футболидан айрим футболчиларга тўғридан-тўғри қизиқиш ошади (Ҳозиргидай агентларни узоқ презентацион диалоглари орқали ишонтириши орқали эмас).
Битта ўйинни ютсак... Умуман арзиб қолдик ютишга!
Қачонлардир, бизнинг кўчаларимизда ҳам байрам бўлиши керакку?!
Биз доимгидек яхши ёмон кунларда СИЗ футболчилар биланмиз, гарчи БИЗларни танимасангизлар ҳам!
Асосийси, БИЗлар Сизларни яхши таниймиз (гоҳида синфдошларимизни ҳам сизчалик билмаймиз) ва нимагадир... сизларнинг ҳаракатларингизда ўзимизни ҳаётдаги ўрнимизни кўриб тургандек бўламиз!
Тепада кўм-кўк осмон, қалбларда кўклам...
Шу кўк рангдаги формада, кўп ҳолларда яхши маънода кўкариб келганмиз (ирим эмас, статистика)!
БИЗ арзиймиз битта ўйинда кўкаришга!
Оқ теракми, кўк терак – Бизга ғалаба керак!
Олға, "кўк бўрилар"!!!
Фурқат Қурбонов
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
ULUGBEKSAM 2020-02-02 14:45:20 0Uyin Sotilmaydi jamoadan ko`pi biln 2 ta uyinchi sotiladi.\nSotilgan uyinchi tayyor gollarni urolmasa boshqasi uz jarima maydoni oldida qupollik ishlatadi.