-
-
Ла-лига 16.04.2024 00:00 Осасуна 0 - 1 Валенсия АПЛ 16.04.2024 00:00 Челси 6 - 0 Эвертон AFC U-23 16.04.2024 18:00 Япония 1 - 0 Хитой AFC U-23 16.04.2024 20:30 Жанубий Корея 1 - 0 БАА AFC U-23 16.04.2024 20:30 Ироқ 0 - 2 Таиланд AFC U-23 16.04.2024 23:00 Саудия Арабистони 4 - 2 Тожикистон ЕЧЛ 17.04.2024 00:00 Барселона 1 - 4 ПСЖ ЕЧЛ 17.04.2024 00:00 Боруссия Д 4 - 2 Атлетико ЕЧЛ 17.04.2024 00:00 Барселона 1 - 4 ПСЖ ЕЧЛ 17.04.2024 00:00 Боруссия Д 4 - 2 Атлетико Футзал. Осиё чемпионати 17.04.2024 12:00 Вьетнам 1 - 1 Мьянма Футзал. Осиё чемпионати 17.04.2024 14:00 Ўзбекистон 3 - 2 Австралия Футзал. Осиё чемпионати 17.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 1 Хитой AFC U-23 17.04.2024 18:00 Ўзбекистон 2 - 0 Малайзия Футзал. Осиё чемпионати 17.04.2024 19:00 Саудия Арабистони 1 - 5 Ироқ AFC U-23 17.04.2024 20:30 Вьетнам - Кувайт ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария - Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария - Арсенал Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 14:00 Эрон - Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 16:00 Япония - Қирғизистон Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 19:00 Кувайт - Баҳрайн -
«Янги Бекхэм» «янги Роналдиньо»лар ёхуд «Тоттенхэм»нинг энг омадсиз 7та трансфери
Баҳо: +1Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
Даниэль Левининг муваффақиятсизликлари
Ишонинг, “Тоттенхэм”нинг раҳбари баҳсли одам. Базан мухлислар унга ажойиб трансферлар учун миннатдорчиликлар билдиришади (Кевин Виммер 18 миллион еврога ”Сток Сити”га сотди). Аммо тескариси ҳам бўлиб туради. Масалан, “шпорлар” мураббийи Маурицио Почеттинога трансферлар учун деярли маблағ ажратмайди.
Эътиборингизга фойда бермаган “шпорлар”нинг “шов шувли” трасферларини тақдим этамиз.
Элдер Поштига
“Порту” сафидан 2003 йил “Тоттенхэм”га кўчиб ўтади. Ўша вақтда португалиялик футболчи учун бир қатор гранд жамоалар қизиқаётган эди. Футболчи “Тоттенхэм”га ўтгани катта муваффақиятга ўхшарди.
“У бизга ҳужумда катта ёрдам беради. У аллақачон ўз истеъдодини намоён қилган ёш футболчи”,- деганди футболчининг таништирув маросимида Гленн Ходдл.
“Умид қиламан, мухлислар унинг ўйинларидан бир неча мавсум роҳатланади”.
Афсуски, Элдер Поштига лондонликлар сафида бор йўғи бир мавсум ўйнади. У 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва ватанига қайтиб кетди.
Роберто Сольдадо
Роберто Сольдадо 2013 йил 26 млн. фунт эвазига “шпорлар” сафига келиб қўшилди. Сольдадо ҳақли равишда мухлислар эътиборини тортганди. Сабаби у Ла Лигада “Валенсия” таркибида 109та ўйинда 59та гол уришга эришганди.
Ҳаммаси яхши бошланганди. Роберьтонинг пенальтидан урган голи “Тоттенхэм”га “Кристал Пэлас” устидан ғалаба олиб келганди. Аммо, ундан сўнг у гол уришни “эсидан чиқариб” қўйди.
Сольдадонининг фаолиятини бир дақиқа билан эслаш мумкин: “Фиорентина”га қарши ўйинда унда гол уришга 100 фоизлик имконият бор эди. У гол уриши ёки Шадлига пас бериши мумкин эди. Унинг ўрнига футболчи тўпни рақиб дарвозабонига топшириб қўйганди.
Лекин келинг оптимист бўлайлик. Сольдадо ва Адебайорларнинг омадсизликлари Почеттинони Харри Кейнга ишонч билдиришига мажбур қилди.
Паулиньо
Паулиньонинг ажойиб фаолияти учун қарсак чолсангиз арзийди. У барчасини Литванинг “Вильнюсе” клубида бошлади, у ердан Польшанинг “Лодзь” клубига ўтди, кейин яна Бразилияга қайтди ва терма жамоадан таклиф олди. У “Коринтианс” сафида 3 мавсумни ўтказди, Лтбертадорес Кубогини ютгач, яна Европага қайтди ва “Тоттенхэм” билан шартнома имзолади.
Конфедерациялар Кубогида Паулиньо мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилганди ва келажаги порлоқ юлдузлар сафидан жой олганди. Аммо бразилиялик иқтидор эгаси ҳатто “Тоттенхэм”да ҳам ўйнаб кета олмади.
Лондондан кетгач, у Хитойда ўйнади ва мўмайгина пул ишлаб олди. Шунингдек, у “Барселона”да ҳам ўйнашга улгурди. Ажойиб-а.
Дэвид Бентли
Сўнгги йилларда “шпорлар” трансферларга кам маблағ ажратишмоқда. Аммо 2008 йилда бундай бўлмаган. Жамоа ўшанда 11нафар футболчини қўйиб юборган ва 8та янги футболчи сотиб олганди. Шу йилгина Хуанд Рамоснинг ёдидан чиқмаслиги мумкин.
Янги футболчилар орасида энг қиммати (17 миллион евро) “янги Бекхэм” дея ном олган “Арсенал” тарбияланувчиси Дэвид Бентли эди. Жамоа ундан кўп нарса кутганди.
Аммо, мўжиза содир бўлмади. У шунчаки кундалик хазиллар билан эсда қолди. Масалан, у Гарри Реднаппга бир челак сув қуйворганди.
Жовани дос Сантос
Яна 2008 йил. Истеъдодли футболчи, “Барселона” тарбияланувчиси дос Сантоса “Тоттенхэм”га 4,7 млн. фунтга кўчиб ўтди. Бу “янги Роналдуньо” учун анчагина кам. Ҳа айтагнча, у вақтда уни “янги Роналдиньо” деб аташарди. Аслида, биз янги Роналдиньо деса Лео Мессини тушунамиз, аммо ҳозир гап Ла Масиянинг энг яхши битирувчиси ҳақида кетяпти.
Шундай бўлсада, Леви бундай футболчини арзимаган пулга сотиб олганини таҳлил қилиши керак эди. Натижада Жовани дос Сантос бир ёниб ўчган юлдузлардан бўлиб чиқди. У лондонликлар сафида 16та ўйинда майдонга тушган ва бирорта гол ура олмаган.
Даррен Бент
Даниэль Леви ҳақида ҳар нарса дейишингиз мумкин, аммо уни исрофчи дея олмайсиз.Лекин, “шпорлар” таркибида Димитар Бербатов, Робби Кин ваЖермейн Дефо каби ҳужумчилар бўла туриб, 16 миллион Даррен Бентни сотиб олиниши жуда ғалати кўринарди.
Тўғри, у вақтда Бент билан кўплаб жамоалар шартнома имзолашни хоҳлаган. Икки йил ичида у 31та гол урган ва терма жамоа сафида ҳам ҳаракат қилишга улгурган. Аммо у ҳам “шпорлар” ўйин услубига мос келмаган.
У Бербатов каби ақлли эмас, Кин билан ўйнаб кетолмас ва Дефо сингари тиришқоқ эмас эди.
2009 йилда у жамоанинг энг яхши ҳужумчиларидан бири эди. Аммо у мураббийнинг ишончига кира олмади. “Портсмун”га қарши баҳсда Бент қулай имкониятдан фойдалана олмаганда, Реднапп уни “ҳатто бундай вазиятдан унинг хотини ҳам гол урган бўларди”, деб масҳара қилган эди.
Сергей Ребров
Бу трансфер Леви давридан олдин содир бўлган бўлса-да, мухлислар ҳалигача жамоа оддий бўлишига қарамай Европанинг энг ҳавфли ҳужумчиларидан бири келиб қўшилганди деб эслашади.
Тўғри, ҳозир трансфер бозорида 11 миллион фунт ҳеч нарсама, аммо ўша даврда бу жиддий пул эди. Клубни тўғри тушуниш мумкин эди: Андрей Шевченконинг жамоадошини ҳам истеъдодли деб ўйлашаган.
Аммо, Ребров ҳам мураббийлар ишончини оқлай олмади. Футболчи 4 мавусм “шпорлар” сафида 59та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол уришга эришди. Сўнгра яна у “Динамо Киев”га қайтиб кетди.
Жалолиддин ҚОБИЛЖОНОВ тайёрлади
Манба: www.stadion.uz.Киритилган сана: 15.07.2019 09:03.
Ўқилди: 10924 марта.
Билдирилган фикрлар: 1 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Манчестер Сити | 32 | 73 |
2 | Арсенал | 32 | 71 |
3 | Ливерпуль | 32 | 71 |
4 | Астон Вилла | 33 | 63 |
5 | Тоттенхэм | 32 | 60 |
6 | Ньюкасл | 32 | 50 |
7 | Ман. Юнайтед | 32 | 50 |
8 | Вест Хэм | 33 | 48 |
9 | Челси | 31 | 47 |
10 | Брайтон | 32 | 44 |
11 | Вулверхэмптон | 32 | 43 |
12 | Фулхэм | 33 | 42 |
13 | Борнмут | 32 | 42 |
14 | Эвертон | 32 | 35 |
15 | Кристал Пэлас | 32 | 33 |
16 | Брентфорд | 33 | 32 |
17 | Ноттингем Форест | 33 | 30 |
18 | Лутон | 33 | 25 |
19 | Бёрнли | 33 | 20 |
20 | Шеффилд Юнайтед | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
33-тур | Ньюкасл | 4-0 | Тоттенхэм |
33-тур | Брентфорд | 2-0 | Шеффилд Юнайтед |
33-тур | Бёрнли | 1-1 | Брайтон |
33-тур | Манчестер Сити | 5-1 | Лутон |
33-тур | Ноттингем Форест | 2-2 | Вулверхэмптон |
33-тур | Борнмут | 2-2 | Ман. Юнайтед |
33-тур | Ливерпуль | 0-1 | Кристал Пэлас |
33-тур | Вест Хэм | 0-2 | Фулхэм |
33-тур | Арсенал | 0-2 | Астон Вилла |
33-тур | Челси | 6-0 | Эвертон |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Челси | - | Тоттенхэм |