-
-
АПЛ 24.04.2024 00:00 Арсенал 5 - 0 Челси Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 14:00 Эрон 6 - 1 Қирғизистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 2 Ироқ Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 19:00 Ўзбекистон 2 - 1 Вьетнам Лига—1 24.04.2024 22:00 Лорьян 1 - 4 ПСЖ АПЛ 24.04.2024 23:45 Вулверхэмптон 0 - 1 Борнмут Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель 2 - 2 Ницца Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако 1 - 0 Лилль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед 4 - 2 Шеффилд Юнайтед АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон 2 - 0 Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас 2 - 0 Ньюкасл AFC U-23 25.04.2024 19:00 Қатар - Япония AFC U-23 25.04.2024 22:30 Жанубий Корея - Индонезия АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон - Манчестер Сити AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне - Салернитана Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье - Нант Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид -
Абдусалом Азизов: Аҳил футбол оиласи бўлиб хизмат қилсак, албатта ўз мақсадимизга эришамиз
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
Ўзбекистон футбол федерацияси янги раҳбари илк фикрларини билдириб ўтди.
"Ассалому алайкум ҳурматли конференция иштирокчилари!
Биринчи навбатда менга билдирилган бундай ишончингиз ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг президенти лавозимига лойиқ кўрганингиз учун миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман.
Юртимизда футбол биринчи рақамли спорт тури ҳисобланади. Шу кунгача бизнинг жамоалар Осиё минтақасида анчагина юқори натижалар кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилиб келишди. Лекин, тан олиш керак ҳали футболимизда қилинадиган ишлар кўп. Бу ишларни амалга оширишда футбол тизимида малакали, ҳалол, футбол соҳасининг хақиқий мутахассислари фаолият олиб боришлари муҳим. Биз биргаликда футболимиз инфратузилмасини ривожантириш, футболчилар, мураббийлар, ҳакамлар, мухлисларга яратиладиган шароитлар ва яна кўплаб масалаларга эътибор қаратиб, якунда натижаларимизни яхшилаб боришга интилишимиз керак.
Яхши биласиз, футболни ривожлантиришга давлат даражасида катта эътибор қаратиляпти. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан футболни ривожлантиришга қаратилган бир қанча муҳим қарорлар қабул қилинган. Уларни ҳаётга тадбиқ этиш эса сиз-у бизнинг асосий вазифамиз ҳисобланади.
Олдимизда турган асосий вазифаларимиздан бири бу ички чемпионатимизни кучайтириш, мухлисларни стадионларга қайтариш, клублар ўртасидаги рақобатни кучайтириш.
Футболимизни орқага тортаётган иллатлардан бўлган келишилган ўйинлар ва тотализаторда иштирок этиш каби ҳолатлар билан кескин курашамиз.
Охирги йилларда мусобақа регламенти мунтазам равишда бузилиб келинганлигидан хаттоки халқаро футбол ташкилотларининг ҳам хабари бор. Бундан буёғига биз спорт принципларини устувор деб билиб, регламентни ҳурмат қилишимиз шарт!
Биз нафақат футболимизнинг бугунги куни, балки эртаси ҳакида ҳам ҳозирдан бош қотиришимиз керак. Бунинг учун болалар ва ўсмирлар футболидаги вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқиб, зарур чора – тадбирлар орқали фарзандларимизга керакли барча шароитларни яратиб беришимиз керак.
Ҳаммамиз яхши тушуниб турибмиз, мухлислар биздан яхши натижалар, ютуқлар ва азалий орзулари бўлмиш жаҳон чемпионатига йулланма қўлга киритилишини кутишмоқда. Ундан ташқари олимпия терма жамоаси ҳам олимпиада лицензиясини қўлга киритишга ҳаракат қилади. Ушбу жамоалар мамлакатимиз футболи юзи ҳисобланади. Уларнинг халкаро майдондаги иштирокига барча шарт-шароитлар яратилади.Ишонаманки, ана шу ишларни амалга ошириш йўлида барчамиз бирлашиб, аҳил футбол оиласи бўлиб хизмат қилсак, албатта ўз мақсадимизга эришамиз."
Манба: www.ufa.uz.Киритилган сана: 15.07.2019 20:43.
Ўқилди: 3082 марта.
Билдирилган фикрлар: 7 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Арсенал | 34 | 77 |
2 | Ливерпуль | 34 | 74 |
3 | Манчестер Сити | 32 | 73 |
4 | Астон Вилла | 34 | 66 |
5 | Тоттенхэм | 32 | 60 |
6 | Ман. Юнайтед | 33 | 53 |
7 | Ньюкасл | 33 | 50 |
8 | Вест Хэм | 34 | 48 |
9 | Челси | 32 | 47 |
10 | Борнмут | 34 | 45 |
11 | Брайтон | 32 | 44 |
12 | Вулверхэмптон | 34 | 43 |
13 | Фулхэм | 34 | 42 |
14 | Эвертон | 34 | 41 |
15 | Кристал Пэлас | 34 | 39 |
16 | Брентфорд | 34 | 35 |
17 | Ноттингем Форест | 34 | 30 |
18 | Лутон | 34 | 25 |
19 | Бёрнли | 34 | 23 |
20 | Шеффилд Юнайтед | 34 | 16 |
Ўтган ўйинлар
34-тур | Лутон | 1-5 | Брентфорд |
34-тур | Шеффилд Юнайтед | 1-4 | Бёрнли |
34-тур | Вулверхэмптон | 0-2 | Арсенал |
34-тур | Эвертон | 2-0 | Ноттингем Форест |
34-тур | Кристал Пэлас | 5-2 | Вест Хэм |
34-тур | Астон Вилла | 3-1 | Борнмут |
34-тур | Фулхэм | 1-3 | Ливерпуль |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Челси | - | Тоттенхэм |