-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо 2 - 1 Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив Лига—1 30.03.2024 01:00 Лилль - Ланс Ла-лига 30.03.2024 01:00 Кадис - Гранада «A» Серия 30.03.2024 16:30 Наполи - Аталанта АПЛ 30.03.2024 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм Ла-лига 30.03.2024 18:00 Хетафе - Севилья Суперлига 30.03.2024 19:00 Андижон - Насаф «A» Серия 30.03.2024 19:00 Торино - Монца «A» Серия 30.03.2024 19:00 Женоа - Фрозиноне Суперлига 30.03.2024 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна АПЛ 30.03.2024 20:00 Челси - Бёрнли АПЛ 30.03.2024 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас АПЛ 30.03.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм АПЛ 30.03.2024 20:00 Тоттенхэм - Лутон АПЛ 30.03.2024 20:00 Борнмут - Эвертон Ла-лига 30.03.2024 20:15 Альмерия - Осасуна Лига—1 30.03.2024 21:00 Метц - Монако «A» Серия 30.03.2024 22:00 Лацио - Ювентус Ла-лига 30.03.2024 22:30 Валенсия - Мальорка АПЛ 30.03.2024 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон -
Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар
Баҳо: -1Бўлим: ЕВРОПА » Трансферлар » Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Ушбу рукндаги энг сўнгги янгиликлар билан таништириб боришда давом этамиз.
«Арсенал» «Олимпиякос» футболчисини нишонга олди
Лондон клуби бу йилги мавсумда трансферлар учун катта маблағ ажратмаганидан хабарингиз бор. Жамоа эндиликда Грециянинг «Олимпиякос» клуби ҳимоячиси Папи Абу Сиссе борасида музокараларни бошлаш арафасида турибди.
“Клуб ўз иш услубини тубдан ўзгартириб, «Тоттенҳем» сингари сиёсат юритишни бошламоқчи”,- деб хабар бермоқда «Даил Маилй» нашри.
23 ёшлик сенегаллик футболчининг трансфер нархи 10 миллион еврога баҳоланмоқда. «Арсенал» клуби Лоран Коселни ва Мустафини ўрнини боса оладиган иқтидорли футболчи изламоқда. Номдор ҳимоячиларни ҳарид қилиш учун эса жамоа бюджетида маблағ йўқ. Шу сабабли «тўпчилар» ўртамиёна футболчилар ёрдамида топ клуб номини ушлаб қолиш ниятида«Ливерпулm» Коутиниони ортга қайтармоқчи
Ангилия клуби «Барселона» жамоаси ярим ҳимоячиси Коутиниони ортга қайтариш борасида илк ҳаракатларни бошлади. Унга кўра, «қизиллар» «Барселона» футболчисини 2 мавсумга сотиб олиш шарти билан ижарага олиш ниятида. Унга кўра 2 йилдан сўнг «Барселона» ўз футболчиси учун 88 миллион фунт стерлинг олади.
Бундай таклиф «Барса»ни мутлоқ қониқтирмади ва жамоа раҳбаралри «ПСЖ»нинг таклифини кутишмоқда. Агарда «ПСЖ» футболчи учун 100 миллион евро тўласа, Коутино Парижга йўл олади. Ҳозирча бразилиялик футболчи учун бошқа таклифлар йўқ.«Бавария» Санедан воз кечди
Мюнҳен клуби «Ман Сити» ҳужумчиси Лерой Сане борасида «шаҳарликлар»га бир неча бор таклиф жўнатган бўлсада, ўз ниятига ета олмаганидан хабарингиз бор. Шу кунларда икки томон ўртасида футболчининг келажаги борасида якуний суҳбат бўлиб ўтди. Унга кўра, германиялик футболчи учун «Бавария» 100 миллион фунт стерлинг тўлай олса, расмий музокаралар бошланиши эълон қилинди.
Воқеалар ривожининг бундай тус олишини кутмаган «Бавария» мутасаддилари Сане трансферидан воз кечди. Клуб матбуот хизмати эса жамоанинг асосий трансфер нишони дея Ҳудсон Одои ва Янник Караскони расман эълон қилди.8 – августгача
«Манчестер Юнайтед» Погба борасида ўзининг якуний қарорини эълон қилди. Унга кўра, франциялик футболчини сотиб олишни истаган клублар 8 – августга қадар улгуришлари зарур. Акс холда жамоа футбочини ундан сўнг сотмайди.
Гап шундаки, АПЛда 8 – август трансфер ойнасининг сўнгги куни ҳисобланади. Агарда белгиланган санадан сўнг футболчи сотилса, унинг ўрнини боса оладиган бошқа футболчини рўйхатдан ўтказишнинг иложи йўқ. Шу сабаб «қизил иблислар» ўз футболчисини ҳарид қилишни истаган клублар 8 - августга қадар улгуриб қолиши керак эканлигини расман эълон қилди.
Шунингдек, «клуб Погбанинг якуний нархини эълон қилди. Унга кўра амалдаги жаҳон чампионини қўлга киритишни истаган клуб 150 миллион фунт стерлингни баҳридан ўтиши зарур», – деб хабар бермоқда «Миррор» нашри.
Маълумот учун, ўз вақтида «Реал Мадрид» 2012-йилда Лука Модрични 27 – август санасида харид қилган бўлса, орадан бир йил ўтиб 31 август куни Гарет Бейлни сотиб олган эди. Оқибатда «Тоттенҳем» мавсум давомида жуда қийин аҳволда қолганини кўп бор ОАВ орқали баён қилган эди.Куарежма АПЛда тўп суришдан бош тортди
Португалиялик футболчи билан «Вулверхемптон» клуби жиддий қизиқиб қолганига қарамасдан, Рикардо Куражма ўз жамоасида қолишни афзал кўрди. Маълумотларга қараганда футболчи учун инглизлар молиявий қулай шартнома таклиф қилишган бўлсада, 35 ёшлик футболчи яна бир мавсум Туркияда қолишни истаган.
Футболчини ўз сафида кўришни истаган бир нечта клублар давралар оралигида футболчини текинга қўлга киритишга уриниб кўришади. Улар орасида Шветсария, Португалия ва Италия клублари мавжуд.Почетино Эриксон борасида баёнот берди
«Тоттенҳем» клубининг аргентиналик устози футболчининг келажаги борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Умид қилманки, у биз билан қолади. Кристиан ажойиб футболчи. У дунёдаги энг иқтидорли ўйинчилар сирасига киради. У билан бирга 5 йилдан бери меҳнат қилиб келяпмиз. Мен уни яхши биламан. У албатта янги шартномага қўл қўяди. Мен фақат умид қила оламан. Унга бўлган қизиқиш катта бўлгани учун олдиндан ҳеч нарса дея олмайман. Ҳозирда у борасида тушган таклифларни кўриб чиқяпмиз. Эриксон биз билан қолса, бундан бошим осмонга етган бўлар эди, лекин афуски уни қолади деб айта олмайманМанба: stadion.uz.Киритилган сана: 15.07.2019 22:12.
Ўқилди: 17274 марта.
Билдирилган фикрлар: 1 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Нефтчи | 3 | 9 |
2 | Андижон | 3 | 7 |
3 | Локомотив | 3 | 7 |
4 | Насаф | 3 | 7 |
5 | Қизилқум | 3 | 6 |
6 | Навбаҳор | 3 | 5 |
7 | ОКМК | 3 | 5 |
8 | Пахтакор | 3 | 4 |
9 | Динамо | 4 | 3 |
10 | Сўғдиёна | 3 | 2 |
11 | Металлург | 4 | 2 |
12 | Олимпик | 3 | 1 |
13 | Бунёдкор | 3 | 1 |
14 | Сурхон | 3 | 0 |
Ўтган ўйинлар
4-тур | Динамо | 2-1 | Металлург |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | ОКМК | - | Бунёдкор |
4-тур | Қизилқум | - | Локомотив |
4-тур | Андижон | - | Насаф |
4-тур | Пахтакор | - | Сўғдиёна |
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |