-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо 2 - 1 Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив Лига—1 30.03.2024 01:00 Лилль - Ланс Ла-лига 30.03.2024 01:00 Кадис - Гранада «A» Серия 30.03.2024 16:30 Наполи - Аталанта АПЛ 30.03.2024 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм Ла-лига 30.03.2024 18:00 Хетафе - Севилья Суперлига 30.03.2024 19:00 Андижон - Насаф «A» Серия 30.03.2024 19:00 Торино - Монца «A» Серия 30.03.2024 19:00 Женоа - Фрозиноне Суперлига 30.03.2024 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна АПЛ 30.03.2024 20:00 Челси - Бёрнли АПЛ 30.03.2024 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас АПЛ 30.03.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм АПЛ 30.03.2024 20:00 Тоттенхэм - Лутон АПЛ 30.03.2024 20:00 Борнмут - Эвертон Ла-лига 30.03.2024 20:15 Альмерия - Осасуна Лига—1 30.03.2024 21:00 Метц - Монако «A» Серия 30.03.2024 22:00 Лацио - Ювентус Ла-лига 30.03.2024 22:30 Валенсия - Мальорка АПЛ 30.03.2024 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон -
Шота Арвеладзе: «Пахтакор» Адебайор билан келишувга эришган эди»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
Ўзбекистон Суперлигаси 19-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ҳамда “Пахтакор” ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Шота Арвеладзе иштирок этди.
– Ўйиндан олдин йигитларга учрашув муҳити Чемпионлар Лигасини эслатишини айтгандим. Оддий бўлмаслигини таъкидлагандим. Эронда 70 минг мухлис қаршисида ўйнаганмиз ва муҳит ўзгача эди. Йигитлар кўрсатмаларни яхши бажаришди. Ўйинни тўлиқ назорат қилдик, кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Тўпни ўзимизда ушлаб турдик. Мезбонларда баҳс охирида яхши имконият бўлди холос. Бизда ўн нафардан ортиқ футболчилар терма жамоаларда бўлишди, Қийин ҳолатдан чиқиб кетдик. Мухлислардан ўзларини яхшироқ тутишларини сўраган бўлардим. Улар чиройли ўйнаган, ҳужумкор футбол кўрсатган жамоани олқишлашлари керак деб ўйлайман.
Биз иккинчи давра олдидан Эмануэль Адебайор билан деярли келишувга эришган эдик. Афсус сўнги лаҳзада у Туркия чемпионатига йўл олди. Менимча Ўзбекистоннинг ўзида ҳам етарлича кучли махаллий футболчилар бор. Бизда мавсум бошланганда уларда яримига етади бундай ҳолатда уларни кўндириш осон эмас. Бироқ кучли легионерлар олиб келишга ҳаракат қиламан. Адебайорнинг келиши Лига имижи учун ҳам катта ёрдам бўларди.
Жароҳат олган барча футболчиларимиз афсуски операция қилиняпти ва улар 7-8 ойга сафдан чиқишяпти. Сидиқов ва Комилов учун мавсум тугади. Симич ва Сергеевда кичик жароҳат мавжуд.
Мураббийга ҳамиша қанчадир вақт зарур. Иккинчи мавсумда жамоани яхшироқ биласан. Кийиниш хонасида етакчилар керак эди. Баъзи ўйинчиларни таркибга қўшдик ва натижалар яхши кўриниш ҳосил қилди. Ўтган йили ҳам яхши ўйнагандик, умумий ҳисобда кўпроқ очко йиққандик.
Ўтган йили вилоят ҳокими майдонни яхшилашга ваъда берганди. Бу йил жамоангиз шундай ажойиб майдонда ўйнамоқда. Бу барча учун яхши ҳолат. Сабаби бу ерда келажакда сизнинг фарзандларингиз ўйнайди”, -дея Арвеладзе сўзларини келтирмоқда Stadion.uz журналисти Жалолиддин Қобилжонов.
Манба: www.stadion.uz.Киритилган сана: 16.09.2019 01:37.
Ўқилди: 16395 марта.
Билдирилган фикрлар: 6 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Нефтчи | 3 | 9 |
2 | Андижон | 3 | 7 |
3 | Локомотив | 3 | 7 |
4 | Насаф | 3 | 7 |
5 | Қизилқум | 3 | 6 |
6 | Навбаҳор | 3 | 5 |
7 | ОКМК | 3 | 5 |
8 | Пахтакор | 3 | 4 |
9 | Динамо | 4 | 3 |
10 | Сўғдиёна | 3 | 2 |
11 | Металлург | 4 | 2 |
12 | Олимпик | 3 | 1 |
13 | Бунёдкор | 3 | 1 |
14 | Сурхон | 3 | 0 |
Ўтган ўйинлар
4-тур | Динамо | 2-1 | Металлург |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | ОКМК | - | Бунёдкор |
4-тур | Қизилқум | - | Локомотив |
4-тур | Андижон | - | Насаф |
4-тур | Пахтакор | - | Сўғдиёна |
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |