-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо 2 - 1 Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив Лига—1 30.03.2024 01:00 Лилль - Ланс Ла-лига 30.03.2024 01:00 Кадис - Гранада «A» Серия 30.03.2024 16:30 Наполи - Аталанта АПЛ 30.03.2024 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм Ла-лига 30.03.2024 18:00 Хетафе - Севилья Суперлига 30.03.2024 19:00 Андижон - Насаф «A» Серия 30.03.2024 19:00 Торино - Монца «A» Серия 30.03.2024 19:00 Женоа - Фрозиноне Суперлига 30.03.2024 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна АПЛ 30.03.2024 20:00 Челси - Бёрнли АПЛ 30.03.2024 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас АПЛ 30.03.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм АПЛ 30.03.2024 20:00 Тоттенхэм - Лутон АПЛ 30.03.2024 20:00 Борнмут - Эвертон Ла-лига 30.03.2024 20:15 Альмерия - Осасуна Лига—1 30.03.2024 21:00 Метц - Монако «A» Серия 30.03.2024 22:00 Лацио - Ювентус Ла-лига 30.03.2024 22:30 Валенсия - Мальорка АПЛ 30.03.2024 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон -
Муҳсин Муҳаммадиев: «Локомотив»ни ғалаба билан табриклайман»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
"Локомотив"га қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Бухоро" бош мураббийи Мухсин Муҳаммадиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Очиғини айтаман, ўйинимиз ўхшамади. Ўртадаги танаффус ҳам бунга таъсир қилди деб ўйлайман. Ўртада ўзимизнинг имкониятларимизни йўқотиб қўйдик. Энди барчасини бошқатдан бошлаб, имкониятларни йиғиб олиш керак. Йигитлар ҳаракат қилишди. Афсуски, мағлуб бўлдик. Бу ерда ўйиндан олдин майдонни суғоришар экан. Биз эса умуман бошқача бўлган қаттиқ майдонда машғулот олиб борамиз. Уни суғоришнинг имконияти йўқ. Умуман олганда рақибларда жуда кўплаб вазиятлар бўлди. Агарда ўйиннинг аввалида яратилган икки вазиятдан унумли фойдаланганимизда ўйин сурати бошқача кетиши мумкин эди. Шунингдек, учрашув 1:0 бўлиб турган пайтда "Локо" футболчиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнаганди. Ушбу вазиятни кўриб чиқиш керак.
- Бошқа клубларда кўплаб футболчилар термада ўйнашади. "Бухоро"да эса деярли жамоанинг барча футболчилари машғулотда қатнашмоқда. Бунинг ҳам таъсири борми?
- Албатта, таъсири бор. 4-5 кун дам олгандан кейин кўп нарса ўзгариб кетади. Футболчилар навбатдаги машғулотларда ўзларини кўрсата олишлари қийин бўлади. Барча футболчиларнинг ўзига хос ҳусусиятлари бўлади. “Локомотив”да эса бунга бошқача қаралади ва шу боисдан улар ўйинга яхши ҳолатда келишди.
- Сўнгги 3 ўйинда жамоа кучли рақибларга қарши баҳс олиб борди: "Насаф", "Бунёдкор" ва "Локомотив". Сиз қўлга киритилган 4 очкодан мамнунмисиз?
- Мамнун эмасман. Агарда бугун яхшироқ ҳолатда келганимизда мағлубиятга учрамаган бўлардик. Шунингдек, ўйин якуни арафасида учта ўзгартиришдан кейин бир футболчимиз жароҳатланди. "Локомотив" эса биринчи бўлимда дарвозамиз олдида бирорта вазиятга эга бўлмади. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман.
Манба: www.stadion.uz.Киритилган сана: 20.10.2019 00:35.
Ўқилди: 2498 марта.
Билдирилган фикрлар: 1 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Нефтчи | 3 | 9 |
2 | Андижон | 3 | 7 |
3 | Локомотив | 3 | 7 |
4 | Насаф | 3 | 7 |
5 | Қизилқум | 3 | 6 |
6 | Навбаҳор | 3 | 5 |
7 | ОКМК | 3 | 5 |
8 | Пахтакор | 3 | 4 |
9 | Динамо | 4 | 3 |
10 | Сўғдиёна | 3 | 2 |
11 | Металлург | 4 | 2 |
12 | Олимпик | 3 | 1 |
13 | Бунёдкор | 3 | 1 |
14 | Сурхон | 3 | 0 |
Ўтган ўйинлар
4-тур | Динамо | 2-1 | Металлург |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | ОКМК | - | Бунёдкор |
4-тур | Қизилқум | - | Локомотив |
4-тур | Андижон | - | Насаф |
4-тур | Пахтакор | - | Сўғдиёна |
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |