-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо 2 - 1 Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив Лига—1 30.03.2024 01:00 Лилль - Ланс Ла-лига 30.03.2024 01:00 Кадис - Гранада «A» Серия 30.03.2024 16:30 Наполи - Аталанта АПЛ 30.03.2024 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм Ла-лига 30.03.2024 18:00 Хетафе - Севилья Суперлига 30.03.2024 19:00 Андижон - Насаф «A» Серия 30.03.2024 19:00 Торино - Монца «A» Серия 30.03.2024 19:00 Женоа - Фрозиноне Суперлига 30.03.2024 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна АПЛ 30.03.2024 20:00 Челси - Бёрнли АПЛ 30.03.2024 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас АПЛ 30.03.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм АПЛ 30.03.2024 20:00 Тоттенхэм - Лутон АПЛ 30.03.2024 20:00 Борнмут - Эвертон Ла-лига 30.03.2024 20:15 Альмерия - Осасуна Лига—1 30.03.2024 21:00 Метц - Монако «A» Серия 30.03.2024 22:00 Лацио - Ювентус Ла-лига 30.03.2024 22:30 Валенсия - Мальорка АПЛ 30.03.2024 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон -
«Динамо» – «Металлург». Превью
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Coca Cola Суперлига 24-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади.
Мазкур жамоалар шу кунга қадар кучлилар сафида ўзаро 37 бор куч синашишган. Ушбу ўйинларнинг 18 тасида динамочиларнинг қўли баланд келган бўлса, 11 та ўйинда бекободликлар зафар қучишган. 8 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 55:42, самарқандликлар фойдасига.
Тошкент вилояти вакилларининг “Динамо” билан ўйинларидаги энг йирик ғалабаси 3:0 ни ташкил этади. Бекободликлар бир марта ўз майдонларида, бир марта эса рақиблари майдонида шундай ҳисобда зафар қучган. Сафардаги йирик ютуқ ушбу жамоаларнинг 2017 йилги чемпионатдаги тўқнашувида қайд этилган. Самарқандликлар эса “Металлург”ни бир марта 5:0 ҳисобида доғда қолдирган. Энг сермаҳсул учрашув икки бор қайд этилган бўлиб, дарвозаларга саккизтадан гол киритилган. Томонлар бир мартадан 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Мазкур жамоаларнинг бу йил биринчи даврада Самарқандда кечган учрашувида омад мезбонларга кулиб боққанди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобни очган бўлса, орадан саккиз дақиқа ўтиб Музаффар Музаффаров ҳисобни тенглаштирганди. Ўйин дуранг билан якунланадигандек бўлиб турган бир пайтда 90+3 дақиқада Миркомил Лоқаев майдон эгаларига ғалаба келтирувчи тўп муаллифига айланганди. “Металлург” мавсумдаги биринчи, аламли мағлубиятни Самарқандда қабул қилиб олганди.
Бекободда ўтказилган учрашувлар статистикасига тўхталадиган бўлсак, 36 учрашувнинг 9 тасида майдон эгаларининг қўли баланд келган. 6 ўйинда томонлар битимга келишишган бўлишса, 3 та баҳс меҳмонларнинг фойдасига ҳал бўлган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати – 24:14.
Бекободда ўтказилган сўнгги бешта учрашув:
03.03.2017 “Металлург” – “Динамо” – 0:2
19.09.2015 “Металлург” – “Динамо” – 4:2
09.08.2014 “Металлург” – “Динамо” – 3:0
16.03.2013 “Металлург” – “Динамо” – 0:0
15.06.2012 “Металлург” – “Динамо” – 2:1
Рақибимиз: “Динамо”
Мамлакатимизнинг нуфузи жиҳатидан иккинчи ўрнида турадиган Самарқанднинг “Динамо” жамоасига 1960 йилда асос солинган. Клуб турли йилларда ўз номини ўзгартириб келган. 1960-63 йилларда – “Динамо”, 1963-67 йилларда – “Спартак”, 1967-68 йилларда – “Сўғдиёна”, 1968-70 йилларда – “Самарқанд” ФК, 1970-76 йилларда – “Спартак”, 1976-1991 йилларда – “Динамо”, 1991-93 йилларда – “Мароқанд”, 1993-97 йилларда – “Динамо”, 1997-98 йилларда – “Афросиёб”, 1998-2000 йилларда – “Самарқанд” ФК, 2000-2008 йилларда – “Самарқанд-Динамо” ва ниҳоят 2008 йилдан то шу кунгача яна “Динамо” номи билан мусобақаларда иштирок этиб келаяпти.
Клуб анчагина бой тарихга эга. Собиқ Иттифоқ биринчиликларида, Кубок ўйинларида номдор жамоалар устидан иродали ғалабаларга эришган, мамлакатимиз Мустақиллигини эълон қилгач Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳсларида ҳам муваффақиятли қатнашиб келган. Бироқ турли мавсумларда барқарор ўйин кўрсата олмаганлиги боис қуйи лигага тушиб кетган онлар ҳам бўлган. Жумладан, “Динамо” бир йиллик танаффусдан кейин яна олий лигага қайтди. Клуб Ўзбекистон чемпионатларида 703 та учрашув ўтказиб, шулардан 239 тасида ғалаба қозонган. 125 та учрашувда дуранг қайд этган. 339 ўйинда эса мағлубият аламини тотиб кўрган. Самарқандликлар рақиблари дарвозасига 849 та тўп киритганлари ҳолда, ўз дарвозаларидан 1027 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлишган.
Жамоанинг олий лигадаги энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2000 йил Ангреннинг “Семурғ” жамоасига қарши учрашувда кузатилган – 8:0. Ўз навбатида “Динамо”нинг миллий чемпионатимиздаги энг йирик ҳисобдаги мағлубияти ҳам 0:8 ни ташкил этади. 1997 йилда “Нефтчи” ҳамда “Сурхон” жамоалари самарқандликлар дарвозасига жавобсиз саккизтадан тўп киритишган.Манба: metallurg-pfc.uz.Киритилган сана: 21.11.2019 10:13.
Ўқилди: 1714 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Нефтчи | 3 | 9 |
2 | Андижон | 3 | 7 |
3 | Локомотив | 3 | 7 |
4 | Насаф | 3 | 7 |
5 | Қизилқум | 3 | 6 |
6 | Навбаҳор | 3 | 5 |
7 | ОКМК | 3 | 5 |
8 | Пахтакор | 3 | 4 |
9 | Динамо | 4 | 3 |
10 | Сўғдиёна | 3 | 2 |
11 | Металлург | 4 | 2 |
12 | Олимпик | 3 | 1 |
13 | Бунёдкор | 3 | 1 |
14 | Сурхон | 3 | 0 |
Ўтган ўйинлар
4-тур | Динамо | 2-1 | Металлург |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | ОКМК | - | Бунёдкор |
4-тур | Қизилқум | - | Локомотив |
4-тур | Андижон | - | Насаф |
4-тур | Пахтакор | - | Сўғдиёна |
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |