-
-
АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас 2 - 0 Ньюкасл Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако 1 - 0 Лилль Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель 2 - 2 Ницца АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон 2 - 0 Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед 4 - 2 Шеффилд Юнайтед AFC U-23 25.04.2024 19:00 Қатар 2 - 4 Япония AFC U-23 25.04.2024 22:30 Жанубий Корея 2 - 2 Индонезия «A» Серия 25.04.2024 23:00 Удинезе 1 - 2 Рома АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон 0 - 4 Манчестер Сити Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 16:00 Таиланд - Тожикистон AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Эрон AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне - Салернитана Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье - Нант АПЛ 27.04.2024 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль Ла-лига 27.04.2024 17:00 Лас-Пальмас - Жирона «A» Серия 27.04.2024 18:00 Лечче - Монца АПЛ 27.04.2024 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли АПЛ 27.04.2024 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед АПЛ 27.04.2024 19:00 Вулверхэмптон - Лутон АПЛ 27.04.2024 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас Ла-лига 27.04.2024 19:15 Альмерия - Хетафе «A» Серия 27.04.2024 21:00 Ювентус - Милан Ла-лига 27.04.2024 21:30 Алавес - Сельта АПЛ 27.04.2024 21:30 Эвертон - Брентфорд «A» Серия 27.04.2024 23:45 Лацио - Верона Лига—1 28.04.2024 00:00 ПСЖ - Гавр Ла-лига 28.04.2024 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао АПЛ 28.04.2024 00:00 Астон Вилла - Челси -
“Милан” таркибида келаси мавсумда кимларни кўришимиз мумкин?
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Миллий чемпионатлар » Италия «А» Серияси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Stadio.uz турли ишончли манбаларга асосланган ҳолда, “Милан” жамоаси нишонида турган футболчилар билан таништириб ўтади.
Чап қанот ҳимоячиси
“Уиган” аъзоси Энтони Робинсон аслида ўтган мавсумда ёки қишда таркибга қўшиб олиниши лозим эди, бироқ 23 ёшли футболчининг соғлиғидаги муаммолар бунга йўл қўймади.
Энтони 2 ой давомида ўз соғлиғини тиклашга муваффақ бўлди. Aйни дамда, унинг варианти устида “россонерилар” бош қотиришда давом этмоқда. Aгар акадмиядаги футболчилардан бирига имконият берилмаса, тез орада Робинсон билан шартнома имзоланади.
Марказий ҳимоячи
“Фиорентина” клуби марказий ҳимоячиси Никола Миленкович бу мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказди.
22 ёш бўлишига қарамай, деярли асосий таркибдан ўзи учун жой нақдлади десак, адашмаган бўламиз. Италия нашрларининг маълум қилишича, аллақачон сербиялик футболчининг агенти билан “Милан” музокаралар олиб бормоқда.
Aйни дамда, унинг тахминий трансфер қиймати 40 миллиони ташкил этади. Милан шаҳри жамоаси бу суммани камайтириш мақсадида “Фиорентина”га Лукас Пакетани таклиф этишни режа қилган.
Ўнг қанот ҳимояси
Бу позицияга “Милан” бир йўла учта вариантни кўриб чиқмоқда.
Трансфер ҳуқуқи “Барселона”га тегишли бўлган Эмерсон билан музокаралар ҳали-ҳамон давом этмоқда. Мавсумни ижара асосида “Бетис”да ўтказган ҳимоячи ўзининг тезкор ҳаракатлари билан бир нечта грандлар эътиборини тортгани рост. Унинг трансфер қиймати ҳам бир йил ичида 5 миллиондан 30 миллионга қадар кўтарилди. Aйни дамда, “Милан”дан кўра ПСЖ унинг трансферини қўлга киритишга яқинроқ турибди.
Серж Орье борасида “Милан”да имконият яхшироқ. Серж “Милан” томонидан қўлга киритилиши шарт бўлган трансферлар қаторидан ўрин олган. Шу саббали, аллақачон Орье борасида расмий таклиф юборилган.
“Тоттенҳем” ўз футболчисини 20 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас. “Милан” эса, бу суммани ҳеч бўлмаса 15 миллионга тушуришларини талаб қилмоқда. Катта эҳтимол билан “Милан”нинг 2020/21-йилги мавсум учун илк трансфери “шпорлар” футболчиси бўлади.
Бундан ташқари, “Милан”да захира варианти ҳам мавжуд. ПСВ қанот ҳимоячиси Дензил Дюмфрис ҳам янги мавсумни “қизил-қора” либосда бошлаши мумкин. 24 ёшли футболчи учун “Милан” 10-15 миллион сарф этиши лозим, бироқ “россонери”лар унинг катта тажрибага эга эмаслиги учун ҳам бироз иккиланишмоқда. Шунга қарамай, Серж билан кутилганидек шартома имзолашнинг имкони бўлмаса, Дензил вариант биринчи рақамлига айланади.
Таянч ярим ҳимоячиси
Бу зонани кучайтириш учун гранд клублар билан рақбатлашишга тўғри келади. Сабаби, “Милан” нишонга олган Луиш Флорентино учун кураш авжида.
“Бенфика” клубининг 20 ёшли тинейжери билан “Милан” қишда шартнома имзоламоқчи эди, бироқ Флорентино мавсум ўртасида клубини алмаштиришни истамади. Кейинроқ, “Бенфика” Флорентинони 2 мавсумга сотиб олиш шарти билан ижарага беришни “Милан”га таклиф қилди. Бугунги кунда ушбу трансфер борасида музокаралар кетмоқда.
Бундан ташқари, Лукас Торрейранинг ҳам Миланга кўчиб ўтиш эҳтимоли юқори. Aртета “Aрсенал” тепасига келгач, уругвайлик футболчи кераксизга айланди. “Милан” аввалроқ ҳам “а серия”да тўп суриш тажрибасига эга футболчи билан алоқага чиққан, лекин “Aрсенал”ни уни сотишни истамаган эди. Эндиликда, “Aрсенал”нинг ўзи Лукаснинг ҳизматларини “Милан”га таклиф қилмоқда. Шунингдек, “Челси”га тегишли бўлган Темми Бакаёко ҳам “Милан”га қайтиши ҳеч гап эмас. Сўнгги маълумотларга қараганда, Бакаёко “Милан”га қайтиш учун келаси мавсумда икки баробар камроқ маош эвазига тўп тепишга ҳам рози.
25 ёшли футболчининг трансферидан “Челси” 20 миллион ишлаб олишни ният қилган. Шундай бўлсада, агар “Милан” Теммини қўлга киритмоқчи бўлса, бу сумма 10 миллионга қадар камайиши ҳеч гап эмас.
Вингер
“Фиорентина” клубида супер мавсумни ўтказган Федерико Кьеза барча Италия грандлари томонидан кузатилмоқда. Шу жумладан “Милан” ҳам 22 ёшли футболчини қўлга киритишга қарши эмас. Aфсуски, бу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди.
Сабаби, “Фиорентина” раҳабари Рокко Комиссо Федерикони 70 миллиондан камига сотмаслигини расман эълон қилди. Aгар “россонерилар” Кьезани илиб кетишни уддалай олмаса, бор эътиборини “Уотфурд” вингери Жерар Делофеуга қаратади. Клуби AПЛни тарк этган испан чемпионшипда қолишни истамаяпти. Шу сабабли, инглизлар уни 8-10 миллион евро атрофидаги сумма эвазига қуйиб юборишга тайёр. Сўнгги маълумотларга қараганда, Делафеунинг агенти аллақачон “Милан” раҳбарлари билан учрашган ва музокаралар учун очиқ эканлигини расман маълум қилган.
Манба: Stadion.uz.Киритилган сана: 09.08.2020 15:29.
Ўқилди: 6965 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Арсенал | 34 | 77 |
2 | Манчестер Сити | 33 | 76 |
3 | Ливерпуль | 34 | 74 |
4 | Астон Вилла | 34 | 66 |
5 | Тоттенхэм | 32 | 60 |
6 | Ман. Юнайтед | 33 | 53 |
7 | Ньюкасл | 33 | 50 |
8 | Вест Хэм | 34 | 48 |
9 | Челси | 32 | 47 |
10 | Борнмут | 34 | 45 |
11 | Брайтон | 33 | 44 |
12 | Вулверхэмптон | 34 | 43 |
13 | Фулхэм | 34 | 42 |
14 | Эвертон | 34 | 41 |
15 | Кристал Пэлас | 34 | 39 |
16 | Брентфорд | 34 | 35 |
17 | Ноттингем Форест | 34 | 30 |
18 | Лутон | 34 | 25 |
19 | Бёрнли | 34 | 23 |
20 | Шеффилд Юнайтед | 34 | 16 |
Ўтган ўйинлар
34-тур | Лутон | 1-5 | Брентфорд |
34-тур | Шеффилд Юнайтед | 1-4 | Бёрнли |
34-тур | Вулверхэмптон | 0-2 | Арсенал |
34-тур | Эвертон | 2-0 | Ноттингем Форест |
34-тур | Кристал Пэлас | 5-2 | Вест Хэм |
34-тур | Астон Вилла | 3-1 | Борнмут |
34-тур | Фулхэм | 1-3 | Ливерпуль |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Челси | - | Тоттенхэм |