-
-
АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас 2 - 0 Ньюкасл Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако 1 - 0 Лилль Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель 2 - 2 Ницца АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон 2 - 0 Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед 4 - 2 Шеффилд Юнайтед AFC U-23 25.04.2024 19:00 Қатар 2 - 4 Япония AFC U-23 25.04.2024 22:30 Жанубий Корея 2 - 2 Индонезия «A» Серия 25.04.2024 23:00 Удинезе 1 - 2 Рома АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон 0 - 4 Манчестер Сити Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 16:00 Таиланд - Тожикистон AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Эрон AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне - Салернитана Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье - Нант АПЛ 27.04.2024 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль «A» Серия 27.04.2024 18:00 Лечче - Монца АПЛ 27.04.2024 19:00 Вулверхэмптон - Лутон АПЛ 27.04.2024 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед АПЛ 27.04.2024 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли АПЛ 27.04.2024 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас Ла-лига 27.04.2024 19:15 Альмерия - Хетафе «A» Серия 27.04.2024 21:00 Ювентус - Милан Ла-лига 27.04.2024 21:30 Алавес - Сельта АПЛ 27.04.2024 21:30 Эвертон - Брентфорд «A» Серия 27.04.2024 23:45 Лацио - Верона Ла-лига 28.04.2024 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао Лига—1 28.04.2024 00:00 ПСЖ - Гавр АПЛ 28.04.2024 00:00 Астон Вилла - Челси -
Миржалол Қосимов: "Эртага мухлисларни қизғин дерби кутмоқда"
Баҳо: 0Бўлим: ОСИЁ » Чемпионлар лигаси » Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
ОЧЛ "A" гуруҳи 2-тур доирасидаги АГМК - "Истиқлол" ўртасидаги ўйиндан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовга ярим ҳимоячи Миржамол Қосимов ҳамроҳлик қилди.
Миржалол Қосимов: - Эртага Худо хоҳласа бизни яна бир жуда ҳам муҳим ўйин кутиб турибди. "Истиқлол" бизга қўшни жамоа, шу боисдан ўзига хос дерби бўлади. Ўзбекистон ва Тожикистон жамоаларининг ўзаро ўйинлари азалдан дерби мақомида қизғин тўқнашув бўлиб келган. Ўйлайманки, эртага мухлислар чиройли футбол гувоҳи бўлишади. Ҳеч бир ўйин осон бўлмайди. Аввал айтганимдек, ҳар бир учрашувга чиройли ўйин кўрсатиб, ғалаба илинжида майдонга тушамиз. "Истиқлол" жамоаси тартибли футбол намойиш этмоқда. Уларнинг ички чемпионат ўйинлари, хусусан суперкубок ва "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўйинларини кўриб чиқдим. "Истиқлол" жамоаси қарши ҳужумларга таяниб ўйнайди. Рақибнинг тартибли ва чуқур ҳимоясини ёриб киришга ва қарши ҳужумларни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламиз. Бу осон бўлмаслиги аниқ. Эртанги ўйинга жамоамиз тайёр ва биз мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
— 2 йил аввал ОЧЛ саралаш ўйинида "Истиқлол" билан АГМК тўқнаш келган ва унда ғалаба қозонгансизлар. Бу жиҳат сизларга руҳий устунлик берадими?
— Олмалиқдаги ўйин тарихга айланган. Бу албатта жамоамиз ва мухлислар учун ёқимли тарих сифатида қолган. Лекин эртанги баҳс буткул бошқа ва янги чақирув бўлади. Биз эртага ҳам Худо хоҳласа ўша ёқимли дамларни ишқибозларга тақдим этишга ҳаракат қиламиз.— АГМК ҳужумкор футбол кўрсатади, эртанги рақиб "Истиқлол" эса ҳимоявий. Эртанги баҳсда тактик тарафлама ўзгариш бўладими?
— Биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ва рақибнинг ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз. Бу осон бўлмайди. Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, "Истиқлол" ҳимоядан тезкор қарши ҳужумга ўтишда хавфли. "Истиқлол" сафида Манучехр Жалилов ва Ҳусейн Доған каби яхши ва тезкор футболчилар бор. Имкон қадар рақибга қарши ҳужумга ўтиб кетиш имкониятини бериш керак эмас. Лекин бу ишни амалга ошириш осон бўлмайди. Биз рақибнинг тартибли ҳимоясини ёриб ўтиш баробарида уларни қарши ҳужумга ўтиб кетмасликларини таъминлашимизга тўғри келади.
Миржамол Қосимов (АГМК жамоаси ярим ҳимоячиси): "Авваламбор Ассалому алайкум. Бош мураббийимиз айтганларидек, эртанги ўйинга тайёргарлик яхши кетмоқда. Бу ерга жамоамиз шунчаки келгани йўқ. ОЧЛда осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Гуруҳда кучли жамоалар йиғилган. Худо хоҳласа эртанги ўйинга барча футболчилар билан яхши ҳаракат қилиб, ўзбекистонлик мухлисларга ғалабани тортиқ этишга уринамиз. Икки йил аввалги ўйин тарихга айланган ва бизни эртага янги баҳс кутмоқда. Шу боисдан ҳам аввалги учрашувни эсдан чиқариб, унга чалғимасдан бор диққат-эътиборимиз эртанги ўйинга қаратишимиз лозим. Худо хоҳласа эртага мухлисларни яна бир бор хурсанд қилиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз".Манба: АГМК матбуот хизмати.Киритилган сана: 17.04.2021 20:18.
Ўқилди: 2871 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Арсенал | 34 | 77 |
2 | Манчестер Сити | 33 | 76 |
3 | Ливерпуль | 34 | 74 |
4 | Астон Вилла | 34 | 66 |
5 | Тоттенхэм | 32 | 60 |
6 | Ман. Юнайтед | 33 | 53 |
7 | Ньюкасл | 33 | 50 |
8 | Вест Хэм | 34 | 48 |
9 | Челси | 32 | 47 |
10 | Борнмут | 34 | 45 |
11 | Брайтон | 33 | 44 |
12 | Вулверхэмптон | 34 | 43 |
13 | Фулхэм | 34 | 42 |
14 | Эвертон | 34 | 41 |
15 | Кристал Пэлас | 34 | 39 |
16 | Брентфорд | 34 | 35 |
17 | Ноттингем Форест | 34 | 30 |
18 | Лутон | 34 | 25 |
19 | Бёрнли | 34 | 23 |
20 | Шеффилд Юнайтед | 34 | 16 |
Ўтган ўйинлар
34-тур | Лутон | 1-5 | Брентфорд |
34-тур | Шеффилд Юнайтед | 1-4 | Бёрнли |
34-тур | Вулверхэмптон | 0-2 | Арсенал |
34-тур | Эвертон | 2-0 | Ноттингем Форест |
34-тур | Кристал Пэлас | 5-2 | Вест Хэм |
34-тур | Астон Вилла | 3-1 | Борнмут |
34-тур | Фулхэм | 1-3 | Ливерпуль |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Челси | - | Тоттенхэм |