-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо 2 - 1 Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив Лига—1 30.03.2024 01:00 Лилль - Ланс Ла-лига 30.03.2024 01:00 Кадис - Гранада «A» Серия 30.03.2024 16:30 Наполи - Аталанта АПЛ 30.03.2024 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм Ла-лига 30.03.2024 18:00 Хетафе - Севилья Суперлига 30.03.2024 19:00 Андижон - Насаф «A» Серия 30.03.2024 19:00 Торино - Монца «A» Серия 30.03.2024 19:00 Женоа - Фрозиноне Суперлига 30.03.2024 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна АПЛ 30.03.2024 20:00 Челси - Бёрнли АПЛ 30.03.2024 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас АПЛ 30.03.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм АПЛ 30.03.2024 20:00 Тоттенхэм - Лутон АПЛ 30.03.2024 20:00 Борнмут - Эвертон Ла-лига 30.03.2024 20:15 Альмерия - Осасуна Лига—1 30.03.2024 21:00 Метц - Монако «A» Серия 30.03.2024 22:00 Лацио - Ювентус Ла-лига 30.03.2024 22:30 Валенсия - Мальорка АПЛ 30.03.2024 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон -
Миржалол Қосимов: «Эртага мухлисларни қизғин дерби кутмоқда»
Баҳо: 0Бўлим: ОСИЁ » Чемпионлар лигаси » Гуруҳ босқичи
Рукн: Репортажлар
ОЧЛ "A" гуруҳи 2-тур доирасидаги АГМК - "Истиқлол" ўртасидаги ўйиндан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовга ярим ҳимоячи Миржамол Қосимов ҳамроҳлик қилди.
Миржалол Қосимов: - Эртага Худо хоҳласа бизни яна бир жуда ҳам муҳим ўйин кутиб турибди. "Истиқлол" бизга қўшни жамоа, шу боисдан ўзига хос дерби бўлади. Ўзбекистон ва Тожикистон жамоаларининг ўзаро ўйинлари азалдан дерби мақомида қизғин тўқнашув бўлиб келган. Ўйлайманки, эртага мухлислар чиройли футбол гувоҳи бўлишади. Ҳеч бир ўйин осон бўлмайди. Аввал айтганимдек, ҳар бир учрашувга чиройли ўйин кўрсатиб, ғалаба илинжида майдонга тушамиз. "Истиқлол" жамоаси тартибли футбол намойиш этмоқда. Уларнинг ички чемпионат ўйинлари, хусусан суперкубок ва "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўйинларини кўриб чиқдим. "Истиқлол" жамоаси қарши ҳужумларга таяниб ўйнайди. Рақибнинг тартибли ва чуқур ҳимоясини ёриб киришга ва қарши ҳужумларни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламиз. Бу осон бўлмаслиги аниқ. Эртанги ўйинга жамоамиз тайёр ва биз мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
— 2 йил аввал ОЧЛ саралаш ўйинида "Истиқлол" билан АГМК тўқнаш келган ва унда ғалаба қозонгансизлар. Бу жиҳат сизларга руҳий устунлик берадими?
— Олмалиқдаги ўйин тарихга айланган. Бу албатта жамоамиз ва мухлислар учун ёқимли тарих сифатида қолган. Лекин эртанги баҳс буткул бошқа ва янги чақирув бўлади. Биз эртага ҳам Худо хоҳласа ўша ёқимли дамларни ишқибозларга тақдим этишга ҳаракат қиламиз.
— АГМК ҳужумкор футбол кўрсатади, эртанги рақиб "Истиқлол" эса ҳимоявий. Эртанги баҳсда тактик тарафлама ўзгариш бўладими?
— Биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ва рақибнинг ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз. Бу осон бўлмайди. Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, "Истиқлол" ҳимоядан тезкор қарши ҳужумга ўтишда хавфли. "Истиқлол" сафида Манучехр Жалилов ва Ҳусейн Доған каби яхши ва тезкор футболчилар бор. Имкон қадар рақибга қарши ҳужумга ўтиб кетиш имкониятини бериш керак эмас. Лекин бу ишни амалга ошириш осон бўлмайди. Биз рақибнинг тартибли ҳимоясини ёриб ўтиш баробарида уларни қарши ҳужумга ўтиб кетмасликларини таъминлашимизга тўғри келади.
Миржамол Қосимов (АГМК жамоаси ярим ҳимоячиси): "Авваламбор Ассалому алайкум. Бош мураббийимиз айтганларидек, эртанги ўйинга тайёргарлик яхши кетмоқда. Бу ерга жамоамиз шунчаки келгани йўқ. ОЧЛда осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Гуруҳда кучли жамоалар йиғилган. Худо хоҳласа эртанги ўйинга барча футболчилар билан яхши ҳаракат қилиб, ўзбекистонлик мухлисларга ғалабани тортиқ этишга уринамиз. Икки йил аввалги ўйин тарихга айланган ва бизни эртага янги баҳс кутмоқда. Шу боисдан ҳам аввалги учрашувни эсдан чиқариб, унга чалғимасдан бор диққат-эътиборимиз эртанги ўйинга қаратишимиз лозим. Худо хоҳласа эртага мухлисларни яна бир бор хурсанд қилиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз".Манба: https://t.me/pfcagmk.Киритилган сана: 17.04.2021 20:26.
Ўқилди: 4476 марта.
Билдирилган фикрлар: 5 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Нефтчи | 3 | 9 |
2 | Андижон | 3 | 7 |
3 | Локомотив | 3 | 7 |
4 | Насаф | 3 | 7 |
5 | Қизилқум | 3 | 6 |
6 | Навбаҳор | 3 | 5 |
7 | ОКМК | 3 | 5 |
8 | Пахтакор | 3 | 4 |
9 | Динамо | 4 | 3 |
10 | Сўғдиёна | 3 | 2 |
11 | Металлург | 4 | 2 |
12 | Олимпик | 3 | 1 |
13 | Бунёдкор | 3 | 1 |
14 | Сурхон | 3 | 0 |
Ўтган ўйинлар
4-тур | Динамо | 2-1 | Металлург |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | ОКМК | - | Бунёдкор |
4-тур | Қизилқум | - | Локомотив |
4-тур | Андижон | - | Насаф |
4-тур | Пахтакор | - | Сўғдиёна |
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |