-
-
-
«A» Серия 09.05.2025 23:45 Милан - Болонья Ла-лига 10.05.2025 00:00 Лас-Пальмас - Райо Вальекано Ла-лига 10.05.2025 17:00 Валенсия - Хетафе «A» Серия 10.05.2025 18:00 Комо - Кальяри АПЛ 10.05.2025 19:00 Фулхэм - Эвертон АПЛ 10.05.2025 19:00 Ипсвич - Брентфорд АПЛ 10.05.2025 19:00 Саутгемптон - Манчестер Сити АПЛ 10.05.2025 19:00 Вулверхэмптон - Брайтон Ла-лига 10.05.2025 19:15 Сельта - Севилья «A» Серия 10.05.2025 21:00 Лацио - Ювентус Ла-лига 10.05.2025 21:30 Мальорка - Вальядолид Ла-лига 10.05.2025 21:30 Жирона - Вильярреал АПЛ 10.05.2025 21:30 Борнмут - Астон Вилла «A» Серия 10.05.2025 23:45 Эмполи - Парма Ла-лига 11.05.2025 00:00 Атлетико - Реал Сосьедад -
Мирзоҳид Ғофуров: «Бу йилги натижаларга эришишимизга ҳам асосий сабаблардан бири аҳил жамоа тузилганлиги деб ҳисоблайман»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
"Нефтчи"нинг тажрибали химоячиси Мирзохид Ғофуров мавсум якулари бўйича клуб матбуот хизматига интервью берди.
-Якунланган мавсум ҳақида фикрларингиз?
- Якунланган мавсум энг эсда қоларли мавсумлардан бири бўлди. Очиғини айтсам, мавсум давомида "Нефтчи" жамоаси медаллар учун курашда ҳақли ўйин кўрсатди, лекин якунда эса бешинчи ўрин билан тугатдик. Худо хоҳласа янги мавсумда ушбу кўрсаткични яхшилашга уриниб кўрамиз.
-Ўз ўйинингиздан қониқдингизми ?
-Футболчини ўйинига кўпроқ мураббий баҳо беради. Мураббийларнинг кўрсатмаларига аниқ амал қилдим шекилли, мавсум давомида ҳар учрашувга бошланғич таркибда майдонга туширишди. Ўзимга келсак, мавсум давомидаги ўйинларимдан қониқдим,аммо мухлислар қандай фикрда эканликларини ҳам билиш керак?(кулади).
-"Нефтчи" фаолиятингизда муҳим ўрин тутган жамоалардан ҳисобланади. Клубдаги ўйинларингиз орқали янги даражага кўтарилдингиз?
-Албатта "Нефтчи"да аҳил жамоа тузилган. Тартиб-интизом бор жойда албатта футбол ривожланади.
Бундан ташқари жамоада футболчилар, мураббийлар ва клубнинг барча ходимлари бир-бирлари билан жуда яхши муносабатда. Бу йилги натижаларга эришишимизга ҳам асосий сабаблардан бири аҳил жамоа тузилганлиги деб ҳисоблайман.
-Жамоамиз сафида бу йилдаги энг сермаҳсул футболчи ва 26 учрашувда доимий харакат қилган футболчи бўлдингиз. Бунинг асосий сабабларини айтиб берсангиз?
-Бу хақида боя гапириб ўтдим. Виталий Григорьевич кўрсатмаларини майдонда тўғри бажаришга ҳаракат қилдим. Сермаҳсуллик бўйича гапирадиган бўлсам, майдонда уч очко олиш учун гол урувчи футболчининг фамилияси иккинчи даражали, деб ҳисоблайман. Асосийси, шу голлар ва узатмалар жамоамиз фойдасига ишлаши керак.
-Мавсум давомидаги энг яхши ва энг аламли ўйин ҳақида фикрларингиз?
-Аламли томони, жамоамиз 20 та баҳс давомида мағлубиятга учрамади, 21-турга келиб эса "Насаф" клубига қарши беллашувда рақиб билан тенгма-тенг ўйнаган ҳолда мағлубиятга учраганимиз бўлди.
Мавсумни мағлубиятсиз сериялар билан якунламоқчи эдик. Афсуски, ўхшамади. Шундай бўлсада мусобақа жадвалига назар ташласак, энг кам мағлуб бўлган жамоа "Нефтчи" ҳисобланади. Энг ёқимли ўйинларга келсак, мусобақадаги ҳар бир ғалаба қозонган ўйинимиз мен учун энг яхшиларидан бўлди ва албатта амалдаги чемпион "Пахтакор" жамоасини уйда ҳам , сафарда ҳам муғлуб этганимиз бу албатта ёқимли.
-Келаси мавсумда мухлислармиз жамоамиздан бу йилги натижадан ҳам яхши натижа кутишади. Бу сизга босим ўтказмайдими?
-Йўқ, хаммаси кўнгилдагидек бўлади. Янги мавсум интригаларга бой бўлади ва мухлисларимиз бизни қўллаб- қувватлаб туришса олдимизга қўйилган вазифаларни албатта бажарамиз.
Киритилган сана: 07.12.2023 15:55.
Ўқилди: 1083 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 8 | 19 |
2 | Насаф | 8 | 18 |
3 | Бунёдкор | 8 | 15 |
4 | Динамо | 7 | 15 |
5 | Нефтчи | 7 | 12 |
6 | Қўқон-1912 | 8 | 12 |
7 | Навбаҳор | 8 | 11 |
8 | Сурхон | 8 | 10 |
9 | Қизилқум | 7 | 10 |
10 | Машъал | 8 | 10 |
11 | Пахтакор | 8 | 9 |
12 | Андижон | 8 | 9 |
13 | Хоразм | 7 | 8 |
14 | Сўғдиёна | 8 | 7 |
15 | Бухоро | 8 | 6 |
16 | Шўртан | 8 | 1 |
Ўтган ўйинлар
8-тур | Хоразм | 1-1 | Насаф |
8-тур | Бунёдкор | 1-2 | Қўқон-1912 |
8-тур | Бухоро | 1-2 | Машъал |
8-тур | ОКМК | 4-3 | Андижон |
8-тур | Сурхон | 2-1 | Пахтакор |
8-тур | Нефтчи | 2-1 | Сўғдиёна |
8-тур | Қизилқум | 3-2 | Навбаҳор |
8-тур | Шўртан | 1-3 | Динамо |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |