-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити 3 - 4 Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид 1 - 0 Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор - Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм - Навбаҳор Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо - Нефтчи -
Диёрахон Ҳабибуллаева: “Футбол менга ким бўлишимдан қатъи назар, яхши инсон бўлиш кераклигини ўргатди”
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Аёллар т.ж. » Аёллар миллий т.ж
Рукн: Интервьюлар
Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ва Туркиянинг «Трабзонспор» клуби аъзоси Диёрахон Ҳабибуллаева яқинда «Трабзонспор» журнали мухбири Эданур Келешга интервью берди. Қуйида ушбу суҳбатнинг таржима вариантини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
– Диёрахон, ўзингиз ҳақида қисқача маълумот берсангиз. Қачон ва қаерда туғилгансиз?
— 1999 йил 15 сентябрда Сирдарё вилоятида туғилганман. Оддий оилада вояга етдим. Футболга бўлган иштиёқим болалигимда бошланган. Дастлаб, “қиз бола футбол ўйнайдими?” деган саволлар ва шубҳали қарашларга дуч келганман. Аммо отам футболни яхши кўрарди ва мени доим қўллаб-қувватлади. Мени илк бор футбол машғулотига олиб борган ҳам айнан у бўлган.
Маҳалламиздаги болалар билан бирга футбол ўйнардим. Мактабда танаффус пайтида бошқа қизлар томоша қилиб турган бўлса, мен ўғил болалар билан тўп тепардим. Ўша пайтда мамлакатимизда аёллар футболи мавжудлигини билмасдим. Шу сабаб, спортга бўлган қизиқишимни йўқотмаслик учун университетда волейбол билан шуғуллана бошладим.
Бир куни волейбол машғулотида иккита қизнинг футбол формасида «Металлург-Women» ва «ОКМК-Women» деган ёзувларни кўриб қолдим. Улар билан суҳбатлашиб, аёллар футбол жамоалари мавжудлигини билдим. Дарҳол отамга қўнғироқ қилиб, футболга қайтиш истагимни билдирдим. Отам мени «Металлург-Women» жамоасига олиб борди – айнан шу жамоада футболга жиддий тарзда кириб келганман.
– Карьерангиз давомида қайси жамоаларда тўп сургансиз? Сиз учун бурилиш нуқтаси бўлган воқеаларни айтиб бера оласизми?
— Ҳозиргача учта клубда фаолият юритганман: «Металлург», «Сўғдиёна» ва ҳозирда «Трабзонспор» жамоаларида ўйнадим. Аслида мен бир клубда узоқ вақт қолишни истайдиган инсонман. Аммо айрим сабаблар боис жамоани ўзгартиришга тўғри келган.
Илк бурилиш нуқтам – «Металлург» жамоасида асосий ҳужумчи жароҳат олиб, унинг ўрнига майдонга тушганим бўлган. Ёш бўлсамда, имкониятдан унумли фойдаландим ва ўзимни намоён қилдим. Шу орқали исмим Ўзбекистонда танила бошлади.
Иккинчи муҳим бурилиш – Туркиянинг «Трабзонспор» клубига ўтганимдир. Бу жамоада мураббийлар ишончи, соғлом рақобат, жамоавий муҳит ва янги имкониятлар менинг футболчи сифатида ҳар томонлама ўсишимга ёрдам берди. «Трабзонспор» ҳаётимдаги энг муҳим босқичлардан бири бўлиб қолмоқда.
– Оилангиз сизнинг футболчи бўлишингизни қандай қабул қилган?
— Отам ёшликда ўзи ҳам футбол ўйнаган, спортни яхши кўради. Шу боис, қароримни тўлиқ қўллаб-қувватлади. Онам билан бирга ўйинларимни стадионда томоша қилишади. Баъзида хатоларимни айтиб, таҳлил қилиб беришади, баъзида эса «Баракалла!» дея илҳомлантирадилар. Айниқса, отам ва онам стадионда бўлса, мен албатта гол уришга ҳаракат қиламан – бу менга куч бағишлайди.
– Футболчилик фаолиятингизда босимларга қандай муносабатда бўласиз? Уларни қандай енгасиз?
— Албатта, ҳар бир футболчи босимни ҳис қилади. Жамоа, мураббий, мухлислар – барчаси сиздан натижа кутади. Гол ура олмасам, танқидлар бўлади. Бундай ҳолатларга тайёрман. Танқидларни асабийлик билан эмас, сабоқ сифатида қабул қиламан.
Баъзи одамлар мени ёқтирмайди, хато қилишимни кутади. Лекин айнан шундай инсонлар менга куч беради – уларнинг ҳафсаласини пир қилиш учун кўпроқ меҳнат қиламан.
– Сизга илҳом бағишлаган футболчи ким?
— Мен учун бу – Криштиану Роналду. Унинг интизоми, доимий меҳнати ва ҳеч қачон таслим бўлмаслиги мени илҳомлантиради. У ўз ўрнини истеъдоди эмас, балки фидокорона меҳнат билан эгаллаган. Мен ҳам ўзимни унда кўраман. Балки истеъдодим кучли эмасдир, лекин кўплаб орзуларимга меҳнат орқали эришганман.
– Футболчилик фаолиятингизда ҳеч қачон унутмайдиган воқеа бўлганми?
— Албатта. «Сўғдиёна-Вомен» сафида чемпионлик баҳсига чиққанимизни ҳеч қачон унутмайман. Бизга чемпионлик учун фақат ғалаба керак эди. Рақибимиз эса кучли жамоалардан бири – «Бунёдкор» бўлган. Ўйинда ягона гол муаллифи бўлдим ва шу ғалаба бизга чемпионликни тақдим этди.
Аммо ўйинда жароҳат олдим ва касалхонага олиб кетишди. Ўйиндан кейин стадионга қайтганимда, жамоамиз чемпион бўлганини эшитдим. Бу воқеа мени футболчи сифатида шакллантирган энг муҳим кунлардан бири бўлиб қолди.
– Футболдан олган энг муҳим сабоғингиз қандай?
— “Ким бўлишингиздан қатъи назар, энг аввало яхши инсон бўлишингиз керак” – бу мен футболдан олган энг муҳим сабоқдир.Манба: ufa.uz.Киритилган сана: 01.07.2025 23:59.
Ўқилди: 391 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Бунёдкор | 14 | 24 |
5 | Нефтчи | 13 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |
Навбатдаги ўйинлар
7-тур | Динамо | - | Нефтчи |